Бош саҳифаЯнгиликларЧехия ва Ўзбекистон ўртасида органик ёнғоқ ва бодом етиштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда
Янгиликлар

Чехия ва Ўзбекистон ўртасида органик ёнғоқ ва бодом етиштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда

Жорий йилнинг 23-26 май кунлари Чехия делегацияси Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлди. Ташрифнинг биринчи куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир Жамшид Хўжаев ва Чехия Республикаси парламенти Депутатлар палатасининг Аграр масалалар бўйича қўмитаси раиси Михаил Кучера бошчилигидаги вакиллари ҳамда Чехия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Вацлав Йилек иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Томонларнинг ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, ўсимликшунослик ҳамда саноат ишлаб чиқаришида қўшма инвестицион лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, шунингдек, илмий алоқаларни ривожлантириш борасидаги ҳамкорлиги  режалаштирилмоқда.  Шунингдек, магистратура ва докторантура дастурларини амалга ошириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Чехия томони Ўзбекистон корхоналарини август ойи охирида Чехияда бўлиб ўтадиган “Ер-боқувчи” қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги учрашув доирасида Чехия Республикасининг аграр салоҳияти ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида тузланган сабзавот маҳсулотларини ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, меваларни қайта ишлаш, улардан шарбат, мураббо ва бошқа қўшимча қийматли маҳсулотлар тайёрлашни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди«, деди йиғилишдан сўнг Жамшид Хўжаев.

«Хом ашё импорти ва тайёр маҳсулот экспорти таркибида салмоқли ўрин эгалловчи органик ёнғоқ ва бодом етиштириш бўйича лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканимизни билдирдик.  Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналари, фермер хўжаликлари, олим ва мутахассислар ўртасида қулмоқзор (хмельник) яратиш, қулмоқни биргаликда етиштириш ва ушбу маҳсулот савдосини янада кенгайтириш борасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдик”, деди Қишлоқ хўжалиги вазири.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўз мамлакатларида АСМ-секторни ривожлантириш учун масъул идоралар вакилларидан иборат Ўзбекистон-Чехия ишчи гуруҳини тузишга келишиб олишди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми рекордларни янгилашда давом этмоқда

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари қорағат (смородина)нинг янги навларини тақдим этди (фото)

EastFruit

Грузиядаги боғдорчилик «дронизацияси»: бодом плантацияларида DJI Аgras Т-30 дронининг тест жараёни (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин