Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Янгиликлар

Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 25 апрель куни “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун 6 боб ва 30 моддадан иборат, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Қонунда органик маҳсулотлар етиштириш соҳаси, шунингдек, ушбу йўналишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланган, дейилмоқда мазкур вазирлик маълумотларида.

Янги Қонунга мувофиқ, органик маҳсулот етиштирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Унга кўра, органик маҳсулот етиштирувчилар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация чоғида ўз фирмаси номидан, товар ва хизмат кўрсатиш белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Шунингдек, улар органик маҳсулотлар етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация учун зарур бўлган хизмат (ишлар)лар турларини, жумладан, мувофиқликни баҳолаш органлари ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларни мустақил танлаш ҳуқуқига эгадир.

Шунингдек, Қонунда органик маҳсулотларни етиштирувчилар фаолияти доирасида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши белгиланган.

Қонунга мувофиқ, органик маҳсулотлар етиштириш соҳасида асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланди. Бундан ташқари, мувофиқликни баҳолаш органини авторизациялаштириш, органик маҳсулотлар соҳасидаги эквивалентликни баҳолаш, органик маҳсулотларни тамғалаш механизмлари ҳам очиқланган.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва хомашё ишлаб чиқариш тизимидаги муносабатларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосини яратиш, мазкур йўналишдаги фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, хўжалик субъектлари муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни таъминлайди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

“Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонуннинг ўзбек ва рус тилидаги тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Шунингдек, Президент Фармонида қуйидагилар ҳам тасдиқланган:

– Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси;

– Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;

– 2020—2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг прогноз кўрсаткичлари;

– 2020-2025 йилларда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) халқаро стандарти талаблари бўйича сертификатланадиган ер майдонларининг асосий экспортбоп экин турлари бўйича прогноз кўрсаткичлари;

– пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналари ва кластерлари томонидан органик пахта хом ашёси етиштириш ҳамда органик тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;

– Республика ҳудудларида агроэкотуризм жозибадорлигини янада ошириш учун органик бозорлар ва ресторанлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин