Бош саҳифаЯнгиликларFruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар
Янгиликлар

Fruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар

Жорий йилнинг 5-7 апрель  кунлари Германия пойтахтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳондаги энг йирик кўргазмаларидан бири – «Fruit Logistica – 2022» бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида ташкиллаштирилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стенди кўргазмада республика агросаноат мажмуаси салоҳиятини намойиш этди. Кўргазмада республиканинг турли вилоятларидан 10 та йирик компания қатнашди. Бу ерда сархил ва қайта ишланган мева-сабзавотларнинг кенг ассортименти, турли зираворлар, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон стендига Германия, Нидерландия, Франция, Буюк Британия, Италия, Польша, Уммон, Покистон, Россия, Туркия, Исроил ва бошқа мамлакатлардан кўплаб ишбилармонлар ташриф буюриб, ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдиришди.

Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар чоғида турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, қатор учрашувлар якунлари бўйича Ўзбекистон маҳсулотларини Европа давлатларига етказиб бериш борасида шартномалар имзолаш бўйича келишувларга эришилди.

Элчихона кўмагида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Германиянинг Lidl, EDEKA, RЕWЕ ва Кaufland каби йирик улгуржи ва чакана савдо тармоқлари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, делегеция мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича етакчи компанияларга ташриф буюрди.

“Fruit Logistica – 2022” халқаро кўргазмасига келганларнинг айримлари “Дунё” ахборот агентлигига Ўзбекистон стенди ҳақидаги таассуротларини баён этиб, Ўзбекистон компаниялари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр билдиришди.

Раул Мартинес – Херарда Фернандез (Испания), «IEP – Invernaderos» компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери:

«Бугун мен Ўзбекистон миллий стендига ташриф буюриб, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг юқори малакаси ва маҳсулотлари сифатига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Мамлакатингиз ишбилармонлари билан узоқ муддатли бизнес- ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорман.

Ўзбекистон ҳамкорлик учун энг муносиб мамлакатлардан бири.  Мамлакатингиз қишлоқ хўжалигининг улкан салоҳиятини ўргандим.  Ўзбекистон майиз, ўрик, бодом, анжир ва турли хил қуритилган меваларни етиштирувчи етакчи мамлакатлардан бири.  Улар жуда мазали ва ривожланган мамлакатлар бозорларининг барча стандартларига жавоб беради. Биз ҳамкорликни йўлга қўйгач, Ўзбекистондан Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларга маҳсулот экспорт қилишимиз мумкин”.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда

«DLG International GmbH» Германия халқаро қишлоқ хўжалиги жамиятининг катта эксперти Альфонс Гобель:

«Бугун биз ўзбекистонлик мутахассислар билан агросаноат соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик. Ишончимиз комилки, ҳамкорлик алоқаларини (хусусан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида) ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд ва биз Ўзбекистон компаниялари билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрмиз”.

bestfoodimporters.com платформасининг минтақавий вакили Марина Торрес Ромеро:

«Ўзбекистон стендига ташриф буюриб, мазали анорлар, помидор ва қуритилган меваларга қизиққанлар жуда ҳам кўп эканини кўрдим. Менимча, бу маҳсулотингизни реклама қилишнинг энг яхши усули.

Бизнинг платформада сархил мева-сабзавот етиштирувчилар ҳақида маълумотлар бериб борилади. Биз халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида Ўзбекистондан иштирокчилар сони йилдан-йилга ортиб бораётганини кузатмоқдамиз. Бу мамлакатингизнинг кенг салоҳияти, экспорт имкониятларини кенгайтиришдан манфаатдор эканини яққол намоён этмоқда. Ўзбекистон халқаро мева-сабзавот бозорида муҳим экспортёр давлатга айланиб боряпти. Шу маънода, ўтган йили Европа Иттифоқининг GSP+ бенефициар-мамлакати мақомига эга бўлганингиз ҳам янги имкониятлар эшигини очиши, шубҳасиз”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин