Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари шок усулида музлатиладиган 9 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна маҳсулотни ташкил қилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ва меваларни қайта ишлаш қувватларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларда камида 125 минг тонна қувватга эга 20 та тезуор усулда музлатиш корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу хусусда EastFruit мутахассислари вазирлик матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Шундай қилиб, агар ушбу режалар амалга оширилса, келгуси тўрт йил ичида Ўзбекистондаги мева-сабзавотларни музлатувчи корхоналарнинг умумий қуввати ҳозирги 80 минг тоннадан 205 минг тоннагача, яъни, 2,6 баробар ошади!

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон агробизнесида мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш технологияси фаол ўзлаштирилмоқда. Музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми эса юқори суръатларда ўсиб бормоқда.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан икки баробардан кўпроқ ошган. Бундан ташқари, экспорт тушумларининг ўсиш суръати жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатларидан юқори бўлди. Бу музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибида юқори нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилганлигини англатади.

2021 йил 2020 йил Нисбатан ўзгариши, %
Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми Экспорт тушумлари
Музлатилган сабзавотлар 12,3 9,4 5,8 4,0 112% 135%
Музлатилган мевалар 5,8 7,6 2,8 3,0 107% 153%

2021 йилнинг октябрь ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибини маҳсулот турлари бўйича ва  уларнинг ўсиш суръатларини 2021 йилнинг январь-октябрь ойларидаги маълумотларга асосланиб батафсил таҳлил қилишган эди. Хусусан, ушбу материалда музлатилган сабзавот ва мевалар жаҳон бозорининг улкан салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг музлатилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш истиқболлари қайд этилган. Агар 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот, мева ва резаворлар экспорти 18,1 минг тоннага етган бўлса, Польша ҳар йили 800 минг тоннага яқин музлатилган мева-сабзавотлар экспорт қилиб, бундан қарийб 1 миллиард доллар даромад олади. Бошқача айтганда, Польша экспорти ҳатто миқдорий жиҳатдан ҳам Ўзбекистонга нисбатан 44 баробар кўпдир. Шу билан бирга, Польшада хом ашё қимматроқ, Ўзбекистонда эса музлатиш учун хом ашёнинг сифат кўрсаткичлари анча юқоридир.

Суратлар манбаси: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин