Бош саҳифаЯнгиликларФранциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда

2022 йилнинг январь ойи бошида EastFruit Ўзбекистон чакана савдо бозоридаги янги хорижий иштирокчи ҳақида ёзган эди  – ўтган йилнинг сўнгги кунларида Франциянинг Би1 супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонда илк дўконини очди. Атиги бир ҳафта ичида, 2021 йилнинг 30 декабридан 2022 йилнинг 5 январига қадар ритейлер уч дўконни, бир ҳафтадан сўнг, яъни 2022 йилнинг 13 январида тўртинчи дўконини очди.  EastFruit таҳлилчилари оммага кам маълум бўлган «Би1» бренди (кириллча транслитерацияда «Би1») ортида, аслида, жаҳондаги энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири «Ашан» (Аuchan) туришини, ушбу тармоқ Европадаги энг йирик ритейлерлар бешлигидан жой олганини қайд этишди.

Ўзбекистонда биринчи «Би1» дўкони очилганига бир ойдан камроқ вақт ўтди ва ритейлер Ўзбекистон бозорида тез экспансия режаларини эълон қилди.  «Gazeta.uz» нашрининг ёзишича, 2022 йилда Франциянинг «Би1» тармоғи яна 40 та дўкон очишни режалаштирмоқда! Шундай қилиб, мавжуд дўконлар ҳисобга олинса, 2022 йил охирига келиб, Ўзбекистонда «Би1» супермаркетларининг умумий сони 44 тага етиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур ритейлер вакиллари Ўзбекистонда ушбу чакана савдо тармоғини  ривожлантириш концепцияси ҳақида сўз юритишди.

Ўзбекистон бозори учун 13 та бренд

«Би1» тармоғининг дўконлари «уйга яқин» форматига мос келади – яқин масофада жойлашган қулай дўконларга мижоз уйидан чиқиб, пиёда тезгина етиб бориши ва керакли маҳсулотларни харид қилиши мумкин. Ритейлернинг ўзига хос хусусияти шундаки, у ўз савдо белгиси (ЎСБ) остидаги товарларни таклиф этади. Бунинг учун компания турли тоифадаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни жалб қилади, уларни ўз маҳсулотларини яратишга ўргатади ва сифат назоратини амалга оширади.

«Ўзбекистон учун турли тоифадаги 13 та бренд товарлар яратилди. Ҳар бирининг ўзига хос концептуал аҳамияти бор.  Масалан, мева-сабзавот консервалари бренди — Dehqon’s ни олайлик. Бундай ном ишлаб чиқарувчининг фақат маҳаллий юқори сифатли хом ашёдан фойдаланишига урғу бериш учун ўйлаб топилган», дейди Schiever Uzbekistan компаниясининг харидлар бўйича директори Ольга Кондратьева ЎСБ яратиш тафсилотлари ҳақида сўзлар экан.

«Би1» тармоғининг асосий тамойили мижозларга юқори сифатли товарларни арзон нархларда таклиф қилишдир. Ўз брендини яратиш маҳсулотларни реклама қилиш харажатларини минималлаштиришга ёрдам беради, чунки, уларни сотиш ҳеч қандай воситачиларсиз, фақат «Би1» тармоғида амалга оширилади.

«Кўпчилик Schieverнинг қандай қилиб истеъмолчиларга соғлом маҳсулотларни арзон нархларда таклиф қилаётганига ҳайрон бўлади. Биз одамларни кузатамиз, улар нимани сотиб олишлари ва истеъмол қилишларига эътибор қаратамиз. Истеъмолчи одатларини ўргангач, ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан ишлай бошлаймиз: мижозга нима кераклигини уларга тушунтирамиз ва бундай маҳсулотни қандай яратишни ўргатамиз.

Корхонанинг асосий мақсади импорт ўрнини босиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотларини реализация қилишини таъминлашдан иборатдир. Бўлажак ходимларни биз билан ишлашга ўргатиш орқали Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам янги иш ўринларини яратамиз», дейди Schiever гуруҳлари бош директори Венсан Пик.

Француз чакана савдо тармоғи 100 га яқин кишини ўқитди, келгусида компанияда ишлаши учун йилига камида 200 кишини ўқитиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit мутахассислари 2022 йилнинг январь ойи бошида мева-сабзавот маҳсулотларининг жойлашуви, сифати ва ассортиментини текшириш мақсадида Ўзбекистон пойтахтидаги «Би1» дўконларига ташриф буюриб, Ўзбекистон супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимлари бўйича аудитларимизда тармоқ қандай ўринларни эгаллаши мумкинлигини баҳолашган эди.   Мутахассисларнинг дастлабки баҳолаш натижалари ва Ўзбекистон пойтахтидаги «Би1» дўконлари мева-сабзавот бўлимларининг фоторепортажи билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин