Бош саҳифаЯнгиликларФранцияда мева ва сабзавотларнинг энг чиройли тақдимоти учун танлов эълон қилинди
Янгиликлар

Францияда мева ва сабзавотларнинг энг чиройли тақдимоти учун танлов эълон қилинди

Франция трейдери Consentio энг чиройли мева-сабзавот расталарини аниқлаш учун танлов ташкил этди. “Оммавий ахборот воситалари билан биргаликда супермаркет расталарида мева-сабзавотлар тақдимотини тарғиб қилиш мақсадида ушбу танловни ташкил этдик. Мазкур тадбирни бир нечта ҳомийлар – Prince de Bretagne, Demain La Terre, Savéol, Lagadec Primeurs, Anecoop қўллаб-қувватламоқда», дея таъкидлади Consentioнинг харидорлар билан ишлаш бўйича менежери Бенуа Мотаис (Benoît Motais). Бу ҳақда FreshPlaza материаллари асосида EastFruit хабар бермоқда.

Ғолиб бўлиш учун учта шарт

Ташкилотчилар томонидан танлов иштирокчиларини баҳолашда учта шарт белгиланган: яъни – ўзига хос стеллаж, маҳаллий маҳсулотлар тақдимоти ва томошабинлар эътирофи. «Ҳакамлар ҳайъати энг оригинал фотосурат ва энг ажойиб маҳсулот намойиши учун мукофот тақдим этади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг маҳсулотларини оммалаштиришга қаратилган дўкондаги саъй-ҳаракатлар ҳам муносиб тақдирланади. Ҳакамлар ҳайъати жамоатчилик овози асосида баҳоланадиган 20 та фотосуратни олдиндан танлаб олади. Сўнгра интернет фойдаланувчилари энг чиройли мева ва сабзавот растасига овоз беришади. Шунингдек, биз маҳсулот етказиб берувчилар ва ҳудудий менежерларни дўкондаги хизмати учун мукофотлашни истаймиз. Агар энг кўп овоз йиққан фотосурат ҳудудий менежер томонидан жойлаштирилган бўлса, дўкон ҳам, менежер ҳам ғолиб деб топилади», – дея тушунча берди Бенуа Мотайс.

Шунингдек ўқинг: Данакли мевалар шаршараси: гилос, олхўри, ўрик, шафтоли – супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлими учун дизайн ғоялари (фото)

Танлов – барча учун!

Мазкур тадбир мева-сабзавот соҳасидаги барча мутахассислар учун ташкил этилди: «Танловда мева-сабзавот бўлими бошлиғидан тортиб, супермаркет ишчилари, менежер ёрдамчилари, маҳсулот етказиб берувчилар, ҳудудий менежерлар, ҳаттоки савдо-сотиқ вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин. Шунингдек, танловда савдо фаолиятини, маҳсулотлар ва инновацион витриналарни реклама қилишни истаган ҳар бир киши қатнашиш ҳуқуқига эга. Биз барча дўконлар ва маҳсулот етказиб берувчиларни қамраб оламиз. Танловда иштирок этиш учун фақатгина фотосурат керак бўлади. Энг зўр дўкон мукофотланади. Танловнинг 8 ҳафтаси давомида супермаркет турли витриналар билан бир неча бор иштирок этиши мумкин».

Мусобақа 21 июнь куни бошланган ва 15 августга қадар давом этади. Натижалар 10 сентябрь куни эълон қилинади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тошкентдаги ритейл-аудит натижаларига кўра, Cаrrefour ўз позициясини бой берди, янги тармоқ эса лидерликни кўзламоқда (2021 йил, июль)

EastFruit

Канада гилосига Франция бозорига қайтишга рухсат берилди

EastFruit

Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин