Бош саҳифаЯнгиликларДанакли мевалар шаршараси: гилос, олхўри, ўрик, шафтоли — супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлими учун дизайн ғоялари (фото)
Долзарб Фотосуратлар тўплами Янгиликлар

Данакли мевалар шаршараси: гилос, олхўри, ўрик, шафтоли – супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлими учун дизайн ғоялари (фото)

EastFruit мутахассислари супермаркетлар тармоғи савдоси учун чиройли дизайнга эга ва сифатли маҳсулотлар билан таъминланган мева-сабзавот бўлимининг муҳим ролини доим таъкидлайди. Баъзи супермаркетларда савдо расталари шунчаки безатилмайди, балки маҳсулотларни ўзига хос жойлаштиришга ҳаракат қилинади. Харидорлар бу ҳақда ижобий фикрларни ёзиб, гапира бошлайди, бу эса дўконлар учун қўшимча ва бепул реклама бўлиб хизмат қилади. Юқори даражадаги рақобат муҳитида супермаркетлар учун бепул рекламаларнинг фойдасини тушуниб етиш бугунги  кунда муҳим аҳамият касб этади.

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Carrefour компаниясининг сархил мева ва сабзавотлар бўйича тоифали менежери Сердар Сейлан супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимининг фотосуратларини доимий равишда LinkedIn тармоқларида улашади. Туркияда данакли мевалар ҳамда эртаги узум навларини йиғим-терими пайтида мутахассис «мевали дарё» фотосуратларини тақдим этмоқда. Бу суратларни гилос, шафтоли, ўрик, олхўри ва узумдан иборат «мевали шаршара» деб аташимиз мумкин. Мевалар шаршараси кичик юк машинасининг орқасидан оқиб тушаётгандек манзара касб этади.

Бу манзара чиройли, ўзига хос, долзарб кўринади ва шубҳасиз истеъмолчилар эътиборни тортади. Мева-сабзавот бўлимида буни суратга олиш тақиқланмаган. Нега аксарият супермаркетларда мева-сабзавотлар бўлимида суратга олиш тақиқланади, деб ўйлайсиз? Балким, бу уларнинг ўз маҳсулотларининг сифати ва пештахталарнинг ташқи кўринишидан уялгани учундир. Бундан ташқари, бугунги кунда растанининг суратини билдирмай олиш, шу растани ҳақиқатанам жозибадор қилишдан кўра анча осон. Эҳтимол, савдо тармоқлари ушбу қоидаларни қайта кўриб чиқиши зарурмикин?

Carrefour тармоғининг Истанбул шаҳридаги супермаркетида “мева шаршараси”ни қуйидаги суратларда кўришингиз мумкин:

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Украина – олча ва смородина етиштирувчиларнинг жаҳон бўйича Топ-3 талигида

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин