Бош саҳифаЯнгиликларФилиппинлик истеъмолчилар пиёз қимматлиги туфайли уни харид қилмай қўйган
Янгиликлар

Филиппинлик истеъмолчилар пиёз қимматлиги туфайли уни харид қилмай қўйган

Филиппинда пиёзнинг баланд нархи ва тақчиллиги жуда кенг тус олган. Пиёз мамлакатнинг «янги олтини»га айланди.  Осиёнинг бу мамлакатида пиёзнинг бир килограмми қарийб 15 доллардан  сотилмоқда, бу гўштдан ҳам қимматроқ, деб ёзди «КазахЗерно.kz«.

Пиёз тўйларга совға сифатида олиб бориляпти, уни ҳатто келинларнинг гулдастасини ясашда ҳам қўллашмоқда! Филиппинлик уй бекасининг хонадонига бир нечта пиёз бошини олиб бориш анъана тусини олди.

Тақчил пиёз тўлов воситасига ҳам айланган: Маниладаги мебель дўконларидан бирида харидорларга февраль ойида тўловни пиёз билан амалга ошириш таклиф этилди. Тўғри, акция бутун ассортиментга тааллуқли эмас, максимум учта товарга тегишли.

Баъзи ресторанлар ўз меньюсидаги таомлар таркибидан асосий ингредиентлардан бири бўлмиш пиёзни чиқариб ташлади, кўпчилик оилалар эса уни харид қилмай қўйган.

Расмий маълумотларга кўра, ҳар бир филиппинлик йилига ўртача 2,34 кг пиёз истеъмол қилади ва назарий жиҳатдан мамлакатда ушбу талабни қондириш учун етарлича маҳсулот етиштирилади.  Аммо тропик иқлим бу экинни йилига бир марта экиш имконини бергани сабабли, захиралар янги ҳосилдан анча аввал  тугайди ёки келгуси ҳосилга қадар маҳсулот сифати бузилади.

Ўтган йили Филиппинга супер-тўфонлар келиб, экинларни нобуд қилган эди. Нотўғри режалаштириш пиёз импорти кечикишига олиб келди. Маҳаллий трейдерлар ҳам бунга ўз ҳиссаларини қўшиб, пиёзни тўплаш ва уни қайта сотиш орқали бозорни манипуляция қилишди.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан пиёз экспортига чекловлар бекор қилингач, унинг биринчи партиялари қайси мамлакатларга жўнатилмоқда?

EastFruit

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чекловлар бекор қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда иссиқхона помидори рекорд даражада қиммат, нархлар пасайиши эҳтимоли кам

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин