Бош саҳифаЯнгиликларФарғонада тадбиркор кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида микрокўкатлар етиштиришни йўлга қўйди
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Фарғонада тадбиркор кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида микрокўкатлар етиштиришни йўлга қўйди

Фарғона шаҳрида яшовчи тадбиркор кўп қаватли уй ертўласида микрокўкатлар етиштиришни йўлга қўйиб, маҳаллий кафе, ресторан ва супермаркетларга ушбу маҳсулотларни етказиб бермоқда, дея хабар берди EastFruit мутахассислари.

Тадбиркор Тоҳиржон Абдусаматов кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида умумий майдони бор-йўғи 60 метр квадрат бўлган жойда 30 турдаги микрокўкатлар етиштирмоқда. Уларнинг 15 турдаги уруғлари маҳаллий, қолгани Европа давлатларидан келтирилмоқда. Бу ерда етиштирилган тайёр маҳсулотлар савдоси ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ушбу микрокўкатларни маҳаллий кафе, ресторан, супермаркетларга, шунингдек, Тошкент шаҳри, Бухоро ва Самарқанддаги харидорларга ҳам етказиб берилмоқда, дея хабар берди Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Мазкур лойиҳа умумий қиймати 250 миллион сўм бўлиб, шундан 150 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағи, 100 миллион сўм эса имтиёзли кредит ҳисобига тўғри келади.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, кейинги режаларда бошқа кўп қаватли уйлар ертўласидан фойдаланиб, микрокўкатлар етиштиришни йўлга қўйиш ва уларни бир кооператив остида бирлаштириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридаги хусусий мактабнинг тўрт қаватли биноси томида иссиқхона қурилгани ҳақида ёзган эди. Сабзавот ва резаворлар етиштиришда гидропоника технологияси қўлланиладиган ушбу иссиқхонанинг умумий майдони 4,5 сотих бўлиб, йилига 170 миллион сўм даромад келтирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин