Бош саҳифаЯнгиликларФарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди
Янгиликлар

Фарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди

Фарғона вилоятида йирик ва замонавий иссиқхона мажмуалари ишга туширилаётгани ҳақида маълумотлар келишда давом этмоқда. Бундан бир ҳафта аввал EastFruit мазкур вилоятнинг Данғара туманида помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси (яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули) қўлланадиган 4 гектарлик замонавий иссиқхона ишга туширилгани ҳақида ёзган эди.

Куни кеча Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган яна бир янги замонавий иссиқхона мажмуаси барпо этилгани ҳақида хабар берилди. Иссиқхонанинг умумий майдони 3 гектардан зиёдни ташкил этади. Ушбу иссиқхонада ҳам гидропоника усулида помидор етиштирилади.  Лойиҳанинг умумий қиймати 18 миллиард сўм (1,65 миллион доллар)га тенг.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги материалида маълум қилинишича, Учкўприк туманидаги янги иссиқхона мажмуида йилига 400 тонна помидор етиштирилади. Ушбу мажмуада жами 50 нафар янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, бу ерда тежамкор энергия, томчилатиб суғориш ва озиқлантириш тизими мавжуд. Бундай иссиқхоналарда оддийларига нисбатан 2–2,5 баробар кўп ҳосилдорлик кузатилади. Помидорнинг пишиб етилиш даври 20–30 кунга қисқариши, ҳосил бериш даври эса 50–60 кунга узайиши гидропоника усулининг яна бир афзаллиги ҳисобланади. Инновацион технология асосида барпо этилган иссиқхонада йилига тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин. Иссиқхона мажмуаси “Uchkuprik vegetable business” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлиб, корхона ўз маҳсулотини ички бозордан ташқари ташқи бозорларга экспорт қилишни ҳам йўлга қўймоқда.

Шунингдек ўқинг: Тошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Фарғона вилоятида умумий майдони 251 гектарлик иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, 2021 йил якунига кўра, ушбу вилоят  иссиқхоналарининг умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан 84 гектарини гидропоника технологиясига асосланган иссиқхоналар ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг умумий майдони 5,5 минг гектарга етган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин