Бош саҳифаЯнгиликларТошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади
Янгиликлар

Тошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади

2022 йилда Тошкент вилоятида иқтисодий жиҳатдан самарасиз деб топилган 3,1 минг гектар боғлар ва 4,2 минг гектар токзорлар тўлиқ янгиланади, яъни, уларнинг ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари вилоят ҳокимлигининг расмий сайти ҳаволасига таяниб.

Ўзбекистонда паст рентабелли ёки яроқсиз деб топилган боғ ва узумзорларни тугатиш, уларнинг ўрнига янги замонавий плантациялар барпо этиш ҳукумат томонидан 2019 йилда қабул қилинган дастурга мувофиқ амалга оширилмоқда. Мазкур дастурга мувофиқ, иқтисодий самарасиз деб топилган боғ ва токзорлар тугатилиб, улар ўрнида янги замонавий интенсив боғ ва узумзорлар барпо этилади, бу мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолатда эса ушбу ерлардан бошқа экинлар етиштиришда фойдаланилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди

Шунингдек, 2022 йилда Тошкент вилоятида янги ўзлаштириладиган ва лалми ерларда 1,9 минг гектар интенсив боғлар ҳамда 2,5 минг гектар токзорлар барпо этилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Барпо этиладиган боғ ва токзорларни кўчатлар билан таъминлаш мақсадида Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти ва Аграр университетнинг «in vitro» лабораторияларидан самарали фойдаланган ҳолда, Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йилига 900 минг дона мева ва ток кўчатларини етиштириш (питомниклар) ташкил этилади.

Мазкур режалар ҳақида Тошкент вилоятида 2022 йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари юзасидан “Йўл харитаси” бўйича амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар тақдимотида хабар берилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

2023 йилда Тошкент вилоятида каврак етиштириладиган майдонлар олти баробардан зиёд ошади

EastFruit

Ўзбекистондан пиёз экспортига чекловлар бекор қилингач, унинг биринчи партиялари қайси мамлакатларга жўнатилмоқда?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин