Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа меваларини Қозоғистон номи остида Россияга олиб киришга ҳаракат қилинган
Янгиликлар

Европа меваларини Қозоғистон номи остида Россияга олиб киришга ҳаракат қилинган

Россельхознадзор Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агросаноат мажмуида Давлат назорати қўмитаси билан 19 тоннадан ортиқ Польша ва Бельгия нокининг Қозоғистондан ноқонуний олиб кирилгани факти бўйича видеомузокаралар ўтказди. Бу хусусда Россельхознадзор матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ноябрь ойида “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида Қозоғистондан Россияга етказиб бериш таъқиқланган маҳсулотларнинг олиб кирилиши тўхтатиб қолинган. Инспекторлар  Россия Федерацияси ҳудудига йўл олган автомашинада маркировкасига кўра, Польша ва Бельгиядан олиб келинган 19 тоннадан зиёд нок борлигини аниқлашди. Ҳужжатларда эса мевалар Қозоғистонда етиштирилгани қайд этилган”, дея хабар бермоқда Россия идораси вакиллари.

Россельхознадзор қозоғистонлик ҳамкасбларига ҳодиса сабабларини ўрганиш ва келажакда шунга ўхшаш қонунбузарликларнинг олдини олишни сўраб мурожаат қилди.

“Хизмат Қозоғистон томонига Россияга ноқонуний олиб киришга уринилган товарлар партияси ҳақида батафсил маълумот юборади”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Россельхознадзор Туркия мева-сабзавотларида хавфли вирусларни аниқлади

Музокаралар чоғида ўзаро етказиб беришда ўсимлик маҳсулотлари ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш ва уларнинг кузатилишини таъминлаш мақсадида икки давлатнинг фитосанитария назорати соҳасидаги ахборот тизимлари интеграциялашувини жадаллаштириш зарурлиги маълум қилинди.

Томонлар бу борада аввал ишлаб чиқилган режага мувофиқ, босқичма-босқич ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама қилди. Россия ва Қозоғистоннинг техник мутахассислари билан тез-тез маслаҳатлашиб туриш таклиф этилди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари ўсимлик маҳсулотларини виждонга хилоф равишда экспорт қилувчилар аниқланганда икки департаментнинг ўз вақтида маълумот алмашишига келишиб олишди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Қозоғистонда мевалар ҳосили паст бўлиши кутилмоқда

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин