Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда
Янгиликлар

Европа боғбонларининг аксарияти ички қисми рангли олма навини етиштирмоқда

Европада ички қисми пушти ёки қип-қизил, териси сариқ ёки тўқ сариқ рангли Кissabel® олмаси ҳосилининг йиғим-терими бошланди. Буюк Британия, Франция ва Швейцарияда ушбу бренддаги олма ҳосили сентябрь ойида йиғила бошланди. Октябрь ойида Италия ва Германия ишлаб чиқарувчилари ҳам кампанияга қўшилишади, ушбу мамлакатларда ички қисми қизил рангли олмани етиштириш суръати тез ўсиб бормоқда.

АҚШда ҳам шу йилнинг кузида чакана савдо дўконларида синов учун сотиладиган Кissabel® олмаси ҳосили йиғиб олинади. Бу хусусда FruitNews хабар бермоқда.

Европада кўплаб йирик компаниялар Kissabel® олмасини етиштиришдан манфаатдор. Булар – Франциядаги Аlliance Mestfruits Gerfruit ва Blue Whale; Италиядаги VOG, Меlinda, VIP, La Trentina ва Rivoria; Буюк Британиядаги Greenyardand WorldwideFruit Ltd; Швейцариядаги Fenacо; Германиядаги Red Apple Germany consortium; Испаниядаги Nufri брендларидир. АҚШда кооператив – NBT Cooperative – юқорида қайд этилган бренднинг ҳамкори бўлди.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин