Бош саҳифаЯнгиликларЭрон Хитойга мева ва хандон писта экспортини кўпайтиришда давом этмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Эрон Хитойга мева ва хандон писта экспортини кўпайтиришда давом этмоқда

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида Хитойга Эрон мевалари ва ёнғоқли маҳсулотлар экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баравар ошди! 2019 йилга нисбатан Эрондан Хитойга мева ва ёнғоқли маҳсулотлар экспорти тўрт ярим баравар ўсди!

Эроннинг Хитойга қилаётган асосий экспорти хандон писта бўлиб қолмоқда. 2021 йилнинг январидан апрелига қадар Эрон Хитойга 179 миллион долларлик писта экспорт қилди ва ўтган йилнинг шу даври даромадига 104 миллион доллар қўшди. Шу билан бирга, Хитой белгиланган муддат ичида ушбу турдаги ёнғоқларни импорт қилиш ҳажмини икки бараварга кўпайтирди, хандон писта эса Хитойда мазкур турдаги маҳсулотнинг олтинчи йирик позициясига айланди.

Шунингдек ўқинг: жорий мавсум якунларига кўра дунёда хандон писта ишлаб чиқариш 40 фоизга кўпаяди

Аммо 2021 йил бошларида Эроннинг Хитойга экспортида энг юқор суръатлара ўсган позицияси анжир эди. Эрон анжирининг Хитойга экспорти мазкур даврда роппа-роса етти баравар ошиб, 3,4 миллион долларга етди.

Экспорт таркибида қолган маҳсулотларнинг улуши деярли аҳамиятсиз. Айни пайтда, қуритилган мева ва ёнғоқлар бозоридан ташқари, Эрон Хитойнинг сархил мевалар бозорига кириш имкониятига эга эмас. Акс ҳолда, Эроннинг Хитой бозоридаги экспорт ҳажми ва даромадлари анча кўпроқ бўлиши мумкин эди. Хусусан, EastFruit мутахассислари ушбу мавсумда Эрон янги олма экспорти бўйича Хитой ва Польшани ортда қолдириши ҳамда дунёнинг энг йирик олма экспортчилари рейтингида етакчилик қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Бироқ, Хитойнинг сархил мевалар бозорига кириш имкони бўлмаган тақдирда ҳам, Эрон жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Хитой бозоридаги энг йирик мева ва ёнғоқ етказиб берувчилар орасида олтинчи ўринни эгаллади. Таққослаш учун, Ўзбекистон Хитойга асосан майиз етказиб бериб, ушбу рейтингда атиги 34-ўринни эгаллади. Энг йирик мева ва ёнғоқ етказиб берувчилар рейтингида Қирғизистон 55-ўринни, Грузия эса 56-ўринни эгаллади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин