Бош саҳифаДолзарбДенгиз орқали мева-сабзавот экспорти янада қимматлашади — юк ташиш нархи ошиб бормоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Денгиз орқали мева-сабзавот экспорти янада қимматлашади – юк ташиш нархи ошиб бормоқда

EastFruit таҳлилчилари мева, сабзавот ва ёнғоқ экспортчилари эътиборини мазкур бизнесдаги жуда ёқимсиз бир жиҳатга қаратишмоқда. У ҳам бўлса, денгизда юк ташиш нархлари кўтарилиши ва бунинг жаҳон мева-сабзавот савдосига салбий таъсир кўрсатишидир.

Drewry Reefer Container Price Index маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида совутгичли контейнерларни ташиш ставкаси бирданига 26 фоиз кўтарилди. Бу эса мазкур контейнерларда ташиладиган сабзавот ва мевалар нархи ошиб кетишига сабаб бўлган. Юк бозори таҳлилчиларининг фикрига кўра, яқин келажакда контейнерлар танқислигини бартараф этиш мушкул бўлади, шунинг учун улар фрахт нархлари ўсишда давом этишини кутишмоқда.

EastFruit минтақаси мамлакатлари орасида мева-сабзавот маҳсулотларининг аксарият қисмини денгиз орқали олиб кирувчи Россия учун фрахт нархи муҳимдир. Шу сабабли, юк ташиш нархи янада ошиши Россия бозорида импорт қилинган мева-сабзавотлар қимматлашишига олиб келади. Бу ҳолат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, автотранспорт орқали Россияга мева-сабзавот етказиб берувчи – Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон мамлакатлари, шунингдек, Молдова ва Сербия учун бирмунча афзалликлар яратиши тайин. Шундай деймиз-у, ёқилғи-мойлаш материаллари нархи ошгани сабабли автотранспортда юк ташиш нархи ҳам яхшигина қимматлаб улгурди.

Шунингдек ўқинг: Минтақадаги сабзавот ва мевалар нархи ҳамда логистика бўйича огоҳлантирув – 2021 йил 20-ҳафта

Каттагина ҳажмдаги маҳсулотларни денгиз контейнерларида етказиб берувчи украиналик олма экспортёрлари учун ҳам сув транспорти нархи муҳимдир. Бироқ, Украинадан экспорт қилинаётган олманинг  асосий қисмини Европа Иттифоқи мамлакатларига автомобиль йўллари орқали элтиб беришга тўғри келади. Шу билан бирга, Украина иссиқхона сабзавотлари ва экзотик меваларнинг йирик импортчиси (денгиз орқали) саналади. Ва ўз-ўзидан маълумки, бу ерда ҳам импорт қилинадиган маҳсулотлар нархи муайян даражада ошишини кутиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар

EastFruit

Нархлар пасайишига қарамай бу йил Ўзбекистонда арзон ўрик бўлмайди

EastFruit

Грузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин