Чили меваларни экспорт қилувчилар уюшмаси (ASOEX) маълумотларига кўра, Чили хўраки узумининг экспорти 2020/2021 йилги мавсумда 536 248 тоннани ташкил этди, бу 2019/2020 йилги мавсумга нисбатан 11 фоизга кам.
ASOEX президенти Рональд Боун Фернандеснинг айтишича, экспорт ҳажмининг пасайишига январ ойида кучли ёмғирлар ёққани сабаб бўлди, бу узум йиғим-теримига зарар етказди ва маҳсулот сифатига салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳақда FruitNews Freshplaza материаллари асосида шундай деб ёзади.
Чилидан 2020/2021 йилги мавсумда узум импорт қилувчи асосий мамлакатлар: АҚШ – 256 946 тонна (экспортнинг 47,9%), ундан кейин Осиё – 137 751 тонна (25,7%), Европа – 83 413 тонна (15,6%), Лотин Америкаси – 36 722 тонна (6,8%), Канада – 14 983 тонна (2,8%) ва Яқин Шарқ – 6 432 тонна (1,2%). Осиёдаги асосий савдо бозорлари Хитой – 80 856 тонна (ушбу минтақага етказиб беришнинг 58,7%ини ташкил қилади). Ундан кейинни ўринларда: Жанубий Корея – 23 786 тонна (17,3%), Япония – 11 594 тонна (8,4%) ва Индонезия – 9 604 тонна (7,0%). Мексика 9 196 тонна (Лотин Америкасига етказиб бериладиган маҳсулотнинг 25,0%и), Эквадор – 9,097 тонна (24,8%), Бразилия – 3 914 тонна (10,7%) ва Колумбия – 2 563 тонна (7,0%). Яқин Шарқдаги асосий экспорт йўналишлари Саудия Арабистони – 4 131 тонна (ушбу минтақага етказиб берилишнинг 64,2%ини ташкил қилади), БАА – 1 398 тонна (21,7%), Уммон – 221 тонна (3,4%) ва Кот д’Ивуар – 150 тонна (2,3%).
Шунингдек ўқинг: АҚШ ва Европа Иттифоқи тарифларни 5 йилга тўхтатиб туради
Атакама вилояти 2020/2021 йилги мавсумда 87,619 тонна хўраки узумни экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 7,42%га ўсди дегани. Кокимбо – 117,145 тонна (+10,56%), Валпараисо вилояти эса 111,090 тонна хўраки узум юборди (+5,08%). Чилининг марказий қисмида кучли ёмғир Либертадор-Хенерал-Бернардо-О’Ҳиггинс ҳудудидан узум етказиб беришни 31 фоизга қисқартирди (142,016 тоннагача), Маулда 23% (2,704 тонна) ва пойтахт вилоятидан 24% (75,663 тонна)га қисқартирди.
Чилида хўраки узумининг асосий экспорт навлари: Red Globe – 139,888 тонна (жами 26,1%), Crimson Seedless – 81,786 тонна (15,3%), Thomson Seedless – 53,321 тонна (9,9%) ва Sweet Celebration – 25,135 тонна (4,7%) кабилардир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!