Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиAҚШ ва Европа Иттифоқи тарифлар ҳаракатини 5 йилга тўхтатиб туради
Бозорлар шарҳи Янгиликлар

AҚШ ва Европа Иттифоқи тарифлар ҳаракатини 5 йилга тўхтатиб туради

Европа комиссиясининг ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскис ва AҚШ савдо вакили Кэтрин Тай йирик фуқаролик самолётлари (Airbus-Boeng мунозараси) борасида ўзаро келишувга эришиб, қарийб 17 йиллик мунозарани икки томонлама муаммолар ҳамда глобал масалаларни ҳал қилиш учун ҳамкорликнинг истиқболли платформасига айлантирди, деб хабар берилмоқда Европа комиссияси пресс-релизида.

Ушбу регламентация натижасида ЕИ ва AҚШ Aтлантика океанининг ҳар икки томонидаги бизнесга зарар етказувчи 11,5 миллиард AҚШ доллари миқдоридаги тарифларни қўллаш беш йилга тўхтатиб турилишига ҳам келишиб олди.

Хусусан, келиб чиқиши AҚШга бориб тақаладиган ва қўшимча импорт божлари учун ҳисобга олинган Европа Иттифоқи маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилган:

янги ёки қуритилган фундук ёки «copylus spp.» фундуги, пўстлоғи тозалаган (ТН ВЭД 08022200)

янги ёки қуритилган писта, пўстлоғи тозаланган (08025200)

Янги ёки қуритилган, пўстлоғи тозаланган ёхуд тозаланмаган, пўчоқ ёки пўчоқсиз бошқа ёнғоқлар (08029085)

янги ёки қуритилган хурмо (08041000)

Майиз, султана (08062030)

Бошқа майиз турлари (08062090)

қуритилган олхўри (08132000)

Ерёнғоқ, чақилмаган (12024100)

Ерёнғоқ, чақилган, майдаланган ва майдаланмаган (12024200)

Маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати бу ерда

Ушбу мунозара 2004 йилда AҚШ Европа Иттифоқига қарши Жаҳон Савдо Ташкилотига даъво киритгач бошланган. Ўшанда блок Европанинг йирик фуқаро авиацияси самолётлари ишлаб чиқарувчиси – Airbus (LCA)га ноқонуний равишда субсидия бермоқда, деган даъво билан мурожаат қилинган эди.

2005 йилнинг май ойида Европа Иттифоқи ҳам «Boeng»ни ноқонуний қўллаб-қувватлаш бўйича АҚШ устидан шикоят қилди. Жаҳон савдо ташкилотининг қарорига мувофиқ, AҚШ (2019 йил октябрда)ҳам, Европа Иттифоқи (2020 йил ноябрда) ҳам бир-бирининг маҳсулотларини экспорт қилишда жазо тарифларини жорий қилди. Ва бу икки томон ўртасидаги савдо ҳажмига жами $ 11,5 млрд. миқдорида таъсир кўрсатди. Натижада, Европа Иттифоқи ва AҚШ корхоналари 3,3 миллиард доллардан зиёд бож тўлашига тўғри келди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда

EastFruit

Россия бозорига кириш имконсиз эканлиги Украина учун мева, резавор ва ёнғоқ экспортини кескин ошириш имконини берди

Andriy Yarmak

2021 йилда Молдова Европа Иттифоқига ўрик экспортини кескин оширади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин