Бош саҳифаЯнгиликларЧилидан хўраки узумлар экспорти 11 фоизга пасайди
Янгиликлар

Чилидан хўраки узумлар экспорти 11 фоизга пасайди

Чили меваларни экспорт қилувчилар уюшмаси (ASOEX) маълумотларига кўра, Чили хўраки узумининг экспорти 2020/2021 йилги мавсумда 536 248 тоннани ташкил этди, бу 2019/2020 йилги мавсумга нисбатан 11 фоизга кам.

ASOEX президенти Рональд Боун Фернандеснинг айтишича, экспорт ҳажмининг пасайишига январ ойида кучли ёмғирлар ёққани сабаб бўлди, бу узум йиғим-теримига зарар етказди ва маҳсулот сифатига салбий таъсир кўрсатди. Бу ҳақда FruitNews Freshplaza материаллари асосида шундай деб ёзади.

Чилидан 2020/2021 йилги мавсумда узум импорт қилувчи асосий мамлакатлар: АҚШ – 256 946 тонна (экспортнинг 47,9%), ундан кейин Осиё – 137 751 тонна (25,7%), Европа – 83 413 тонна (15,6%), Лотин Америкаси – 36 722 тонна (6,8%), Канада – 14 983 тонна (2,8%) ва Яқин Шарқ – 6 432 тонна (1,2%). Осиёдаги асосий савдо бозорлари Хитой – 80 856 тонна (ушбу минтақага етказиб беришнинг 58,7%ини ташкил қилади). Ундан кейинни ўринларда: Жанубий Корея – 23 786 тонна (17,3%), Япония – 11 594 тонна (8,4%) ва Индонезия – 9 604 тонна (7,0%). Мексика 9 196 тонна (Лотин Америкасига етказиб бериладиган маҳсулотнинг 25,0%и), Эквадор – 9,097 тонна (24,8%), Бразилия – 3 914 тонна (10,7%) ва Колумбия – 2 563 тонна (7,0%). Яқин Шарқдаги асосий экспорт йўналишлари Саудия Арабистони – 4 131 тонна (ушбу минтақага етказиб берилишнинг 64,2%ини ташкил қилади), БАА – 1 398 тонна (21,7%), Уммон – 221 тонна (3,4%) ва Кот д’Ивуар – 150 тонна (2,3%).

Шунингдек ўқинг: АҚШ ва Европа Иттифоқи тарифларни 5 йилга тўхтатиб туради

Атакама вилояти 2020/2021 йилги мавсумда 87,619 тонна хўраки узумни экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 7,42%га ўсди дегани. Кокимбо – 117,145 тонна (+10,56%), Валпараисо вилояти эса 111,090 тонна хўраки узум юборди (+5,08%). Чилининг марказий қисмида кучли ёмғир Либертадор-Хенерал-Бернардо-О’Ҳиггинс ҳудудидан узум етказиб беришни 31 фоизга қисқартирди (142,016 тоннагача), Маулда 23% (2,704 тонна) ва пойтахт вилоятидан 24% (75,663 тонна)га қисқартирди.

Чилида хўраки узумининг асосий экспорт навлари: Red Globe – 139,888 тонна (жами 26,1%), Crimson Seedless – 81,786 тонна (15,3%), Thomson Seedless – 53,321 тонна (9,9%) ва Sweet Celebration – 25,135 тонна (4,7%) кабилардир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

EastFruit

Икки йилда Ўзбекистонда эртаги узум навларини етиштириш 23 фоизга ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин