Бош саҳифаЯнгиликларЧили олхўри экспорти бўйича жаҳон рекордини янгилади, Ўзбекистон эса жаҳон лидерлари тўртлигига кирди!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Чили олхўри экспорти бўйича жаҳон рекордини янгилади, Ўзбекистон эса жаҳон лидерлари тўртлигига кирди!

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилда Чили сархил олхўри экспорти бўйича ўзининг 2019 йилдан бери сақланиб турган жаҳон рекордини янгилади. 2022 йилда чилилик  экспортёрлар ташқи бозорларга 158 минг тонна ва умумий қиймати 235 миллион долларлик сархил олхўри етказиб берган. Ҳажм бўйича экспорт ўтган йилда давомида 33 фоизга ошди ва бу 2019 йилдаги аввалги рекорддан 3 минг тоннага кўпдир.

Шундай қилиб, Чили сархил олхўри экспорти бўйича жаҳондаги етакчилигини мустаҳкамлаб олди. Жанубий Африка ва Испания ҳозирги кунда лидердан деярли 60 минг тоннага ортда қолмоқда.

Айтганча, Ўзбекистон 2022 йили ушбу рейтингда катта натижага эришди ва жаҳондаги сархил олхўри экспортёрлари рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. Ўтган йилги мавсум давомида Ўзбекистон рекорд даражадаги 48,4 минг тонна сархил олхўри экспорт қилишга муваффақ бўлди.

Баҳорги аёзлар туфайли қатор ҳосилсиз йиллардан сўнг 2022 йили Ўзбекистонда олхўри ниҳоят юқори ҳосил билан боғбонларни хурсанд қилди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг арзонлиги унинг экспорти ҳажмини кескин ошишида муҳим омил бўлди. EastFruit‘нинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июнь-июль ойларида сархил олхўрининг улгуржи нархлари 2021 йилги даражадан икки баробар паст бўлди ва 2022 йилнинг 5 августига бориб, нархлар 2021 йилнинг шу санасига нисбатан тўрт баробар паст эди. Бундай нарх таклифлари туфайли Ўзбекистондан Қозоғистон ва Россияга сархил олхўри экспортини кескин ошириш имкони юзага келди. Ўзбекистондан олхўри экспортининг деярли 96 фоизи ушбу икки мамлакат ҳиссасига тўғри келмоқда. Умуман олганда, Ўзбекистондан сархил олхўрининг деярли барча ҳажми жаҳоннинг атиги 5 мамлакатига етказиб берилган.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, Чили жаҳоннинг 44 мамлакатига сархил олхўрини катта ҳажмда экспорт қилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин