Бош саҳифаЯнгиликларЧакана савдода мавсумнинг яна бир янгилиги – кўксултон сотувга чиқди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Чакана савдода мавсумнинг яна бир янгилиги – кўксултон сотувга чиқди

Ўзбекистонда баҳор фасли бор тароватини намоён этмоқда. Бозорлар ва супермаркетлар тармоқларида мавсум янгиликлари бирин-кетин таклиф этиляпти. Бир неча кундан бери супермаркетлар пештахталарида кўксултонни ҳам учратиш мумкин. EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, жорий мавсумда ушбу янгилик чакана савдода ўтган йилга нисбатан тахминан бир ҳафта эрта сотувга чиқди ва ўртача 2,4 баробар арзон нархда.

2023 йилнинг 28 март куни “Коrzinkа” супермаркетлар тармоғи навбатдаги мавсум янгилиги –  кўксултон сотувга чиққанини эълон қилди, ушбу маҳсулотнинг чакана нархи 1 кг учун 49 990 сўм. Тўғри, ҳозирча бу янгиликни ушбу тармоқнинг Ўзбекистон пойтахтидаги иккита дўконидангина харид қилиш мумкин.

2022 йилда кўксултон Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида 3-4 апрель кунлари сотувга чиққан ва ушбу маҳсулотнинг нархи 1 кг учун 99 990 сўмдан 136 990 сўмгача эди.

Шундай қилиб, бу йил ушбу маҳсулот ўтган йилга нисбатан тахминан бир ҳафта аввал сотувга чиқди ва унинг бошланғич нархи 2022 йилги мавсумга нисбатан ўртача 2,4 баробар паст, дея қайд этмоқда EastFruit мутахассислари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин