Бош саҳифаЯнгиликларCarrеfour ва FinExCoop Georgia ташаббуси билан Тбилиси (Грузия)да Картошка фестивали ўтказилди (фото)
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Carrеfour ва FinExCoop Georgia ташаббуси билан Тбилиси (Грузия)да Картошка фестивали ўтказилди (фото)

2021 йилнинг 26-28 ноябрь кунлари харидорлар Тбилисидаги Cаrrefour супермаркетларида бўлиб ўтадиган Картошка фестивалига таклиф қилинди. Тадбир FinExCoop Georgia ва Cаrrefour компаниялари ташаббуси билан ташкил этилди. Фестивалдан мақсад, харидорларни Грузияда етиштирилаётган картошканинг янги навлари билан яқиндан таништириш, лойиҳада иштирок этаётган фермерларга чакана савдо вакиллари билан алоқа ўрнатишга ёрдам бериш эди.

FinExCoop Georgia лойиҳаси координатори Торнике Метсхваришвилининг сўзларига кўра, тадбир муваффақиятли ўтди, чунки, харидорлар унга катта қизиқиш билдиришди. Лойиҳа вакиллари харидорларга картошка навларининг фарқи, улар газ печида пишириш учун мўлжалланганми ёки қайнатиш учун тавсия этилганми – шуни тушунтириб беришди. Бу эса харидорларга танлов борасида ёрдам берди. Одатда, супермаркетларда харидорларга картошканинг турли навлари ҳақида қўшимча маълумот берилмайди.

Ташкилотчининг сўзларига кўра, фестивалда энг сифатли картошка тақдим этилди ва унинг ювилгани ҳам, ювилмагани ҳам намойиш этилди, харидорлар ювилганини афзал кўришди. Картошканинг барча турлари учун нархлар белгиланган эди. Фестивалдан сўнг харидорларнинг фаоллигини кўрган Cаrrefour вакиллари фермерлар билан боғланиб, шартномалар тузишди.  FinExCoop Georgia картошка лойиҳасида Самцхе-Жавахети вилоятидан 7 фермер ва битта кооператив иштирок этмоқда. Метсхваришвилининг сўзларига кўра, бу фермерлар ҳатто Cаrrefour каби йирик ритейлерларнинг эҳтиёжларини ҳам қондира олади.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit томонидан 2021 йилнинг ноябрь ойида Грузия чакана савдо тармоқларида ўтказилган ритейл-аудит натижаларига кўра, Cаrrefour, Fresco ва Аgrohub етакчилик қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Ўзбекистонда эртаги картошканинг улгуржи партиялари бозорга чиқди

EastFruit

EF Тrade Аlerts: пиёз, ананас ва хурмонинг рекорд импорти, селдерей экспорти ўсиши — Ўзбекистонда 2023 йил январь ойи натижалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин