Бош саҳифаЯнгиликларБуюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда
ДолзарбЯнгиликлар

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

Буюк Британия фермерлари Непал ва Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистондан ҳам мавсумий ишчиларни жалб қилишга қизиқиш билдирган, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Бу ҳақида Тhe Теlegraph материалига таяниб, “Курсив” нашри ёзмоқда.

Британия агросектори Украинадаги уруш туфайли ишчи кучи танқислигига дуч келмоқда. Буюк Британия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда Украина ва Россия фуқаролари вақтинчалик ишлаш учун 22 761 та виза олишган – бу умумий миқдорнинг деярли ярмидир. Аммо Украинадаги ҳозирги вазият пандемия оқибатлари ва Brexit оқибатлари билан биргаликда Буюк Британия қишлоқ хўжалиги саноати учун мавсумий ишчилар жалб қилишни мураккаблаштирди.

«Бу омилларнинг бари ўз таъсирини ўтказди, аммо уруш шундоқ кам таклиф устига яна бир тўсиқдир«, дейди Ноттингемширдаги Саксондейл қишлоғида яшовчи фермер Жо Фишер.

Мавсумий ишчилар танқислигини бартараф этиш учун Британия кадрлар агентликлари Непал, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан номзодлар қидирмоқда. Қишлоқ хўжалигига жалб қилинган меҳнат муҳожирларининг асосий қисмини ушбу давлатлар фуқаролари ташкил этиши кутиляпти. Прогнозларга кўра, юқорида қайд этилган ҳар бир мамлакатдан бир неча минг меҳнат муҳожирлари жалб қилинади.

Бундан ташқари, ҳукумат Британиядаги Украина фуқаролари учун визаларни узайтирди – улар бир иш берувчидан бошқасига ўтади. Шу билан бирга, керакли миқдордаги ишчиларни ўз вақтида етказиб бериш мумкинми ёки йўқ – бу аниқ эмас, дея қайд этилмоқда парламентда. Шунингдек, мазкур соҳада янги ишчилар тажрибаси етишмаслиги ва натижада меҳнат унумдорлиги пасайишидан хавотир олиняпти, деб ёзмоқда Spot.uz.

Бу йил фермерлар учун ҳосилдорлик даражаси аввалгидек бўлмаслиги мумкин”, дея нашр материалидан иқтибос келтирди манбалардан бири. «Украинадаги уруш туфайли даромадлар камаяди

Шунингдек ўқинг: Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

Янги ишчиларда тажриба етишмаслиги ҳақидаги хавотирларга келсак, Тhe Теlegraph суҳбатдоши, фермер Жo Фишер бу борада ижобий фикрда: “Одатда, бизда руминлар ва болгарлар ишлар эди, лекин Ўзбекистондан ҳам тўрт  йигит бор ва мен улардан жуда мамнунман«, дейди у.

Қайд этилишича, Буюк Британия Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги масалалари департаменти 30 мингга яқин мавсумий ишчи учун визаларни 2024 йилга қадар узайтирган. Зарурат туғилса, уларнинг сони 40 мингга етказилади.

Апрель ойи охирида EastFruit Тожикистон Миграция хизмати Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги Тожикистон Республикаси элчихонаси билан биргаликда Буюк Британия агросекторида ишлаш учун ариза берувчиларни танлаб олишни бошлагани ҳақида ёзган эди. Агентлик 500 нафар тожикистонликни Буюк Британияда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш учун жўнатишни режалаштирган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин