Бош саҳифаЯнгиликларКартошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Картошканинг Туркиядан келтирилган янги навлари Ўзбекистонда синовдан ўтказилади

Туркиянинг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКA) Ўзбекистонда картошкачиликни янада ривожлантириш бўйича техник кўмак лойиҳаси доирасида мамлакатимизга қишлоқ хўжалиги техникаси ва картошканинг янги 5 та навини етказиб берди. Тақдимотда ТИКAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Джемалетдин Туней иштирок этди, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Aйтиш керакки, мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз екинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтига илмий мақсадларда «Leventbey», «Onaran-2015», «Nahita», «Nigsah», «Alegria» навларидаги картошка уруғлари тақдим қилинди. Улар институтнинг Тошкент, Aндижон, Самарқанд ва Қашқадарё илмий-тажриба стансияларида замонавий технологиялар асосида ҳудудларнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синовдан ўтказилади.

Шунингдек, мазкур институтга Туркиядан қуйидаги қишлоқ хўжалиги техникаси ҳам етказиб берилди:

– картошка йиғиш машинаси,

– картошка экиш машинаси,

– картошка ўсимлиги атрофига тупроқ уйиш ва эгатларни юмшатиш машинаси,

– ўғитлаш машинаси,

– ёмғирлатиб озиқлантириш машиналари.

Жорий йил апрель ойининг бошида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари картошкачилик соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор илмий изланишларни олиб бораётгани ҳақида маълумот берган эдик. Бундай ёндашув картошкани маҳаллий шароитга мослаштириш жараёнини фаоллаштиришга имкон беради. Институт олимлари томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган, касалликка, иссиққа, қурғоқчиликка чидамли эртаки, ўртаки ва кечки юқори ҳосил берадиган картошка навларини яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

2023 йилда Тошкент вилоятида каврак етиштириладиган майдонлар олти баробардан зиёд ошади

EastFruit

Ўзбекистондан пиёз экспортига чекловлар бекор қилингач, унинг биринчи партиялари қайси мамлакатларга жўнатилмоқда?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин