Бош саҳифаЯнгиликларБу йилги баҳорда Ўзбекистоннинг ёнғоқ экилган майдонлари 1,1 минг гектарга ортди
Янгиликлар

Бу йилги баҳорда Ўзбекистоннинг ёнғоқ экилган майдонлари 1,1 минг гектарга ортди

Ёнғоқ Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида етиштирилади. Бугунги кунда республика бўйича 337,3 минг гектар боғлар мавжуд бўлиб, шундан 18,7 минг гектарини ёнғоқ плантациялари ташкил этади. Ёнғоқ етиштирувчилар ушбу боғлардан қарийб 65,1 минг тонна ҳосил йиғишни мўлжаллашмоқда, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, мамлакатимизда ёнғоқнинг “Бўстонлиқ”, “Юпқа пўстлоқ”, “Юбилей”, “Шакл Н-86”, “Чандлер”, “Песчанский”, “Cоgalniceanh”, “Cоdrene” каби навлари етиштирилмоқда.

Ўзбекистонда ёнғоқ етиштириш ва унинг экспортини кўпайтириш учун 2021 йилда 10,1 минг гектар, 2022 йил баҳорида эса 1,1 минг гектар ёнғоқ плантациялари барпо этилди. Мамлакатда ёнғоқнинг интенсив боғларда етиштирилиши тобора кўпайиб бормоқда, бу эса юқори сифатли ёнғоқдан мўл ҳосил олиш имконини беради.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон боғдорчилигида фойдаланилмаётган имкониятлар ва бўш нишалар

Ёнғоқ кўчатларини экиш ва парваришлашда ресурс тежовчи инновацион технологиялар, томчилатиб суғориш тизимлари жорий этилмоқда. Ёнғоқ етиштирувчилар ҳосилдорликни ошириш устида ишлашмоқда. Шундай қилиб, 2022 йилда агротадбирларни самарали йўлга қўйиш натижасида ҳосилдорликни гектарига 8-10 тоннадан 10-11 тоннага етказиш кутиляпти. Ёнғоқ ҳосили, одатда, сентябрь-октябрь ойларида йиғиб олинади.

2021 йилда Ўзбекистондан 36 давлатга 10,8 миллион долларлик 2,8 минг тонна ёнғоқ экспорт қилинди, 2022 йилнинг 20 май ҳолатига кўра АҚШ, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Молдова ва Хорватияга қиймати 4,4 млн. долларлик 1,3 минг тонна ёнғоқ экспорт қилинган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин