Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон боғдорчилигида фойдаланилмаётган имкониятлар ва бўш нишалар
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон боғдорчилигида фойдаланилмаётган имкониятлар ва бўш нишалар

2022 йилнинг 1 июнь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғи – энг яхши инвестицион нишалар» Миллий онлайн конференциясида мева-сабзавот бизнесини ривожлантириш истиқболлари, саноат, технология, маркетинг ва мазкур тармоқдаги нишалар муҳокама қилинди. Тадбир ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот савдосини ривожлантириш лойиҳаси ҳамда EastFruit ва Fruit-Inform платформалари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманда спикерлар Ўзбекистоннинг иқлим шароити ҳамда сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқларнинг жаҳон бозоридаги тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда инвестор учун даромадлилик нуқтаи назаридан энг жозибадор экинлар тақдимотини ўтказишди. Тадбир ташкилотчилари томонидан илк бор шундай экинларнинг илмий асосланган рейтинги тузилди.

Гилос, голубика, сархил малина, кўкатлар, иссиқхона помидори ва бошқалар қизиқарли экинлар бўлиб, Ўзбекистонда бу нишалар ҳануз бўш ва жуда истиқболлидир. Конференцияда салоҳиятли инвесторларга иссиқхоналарда сабзавот, мева, резавор ва зираворлар етиштириш, музлатилган маҳсулотлар тайёрлаш бўйича катта имкониятлар мавжудлигига эътибор қаратиш тавсия этилди. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва ташиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Агар сотиш ҳақида сўз юритиладиган бўлса, бу ерда маҳсулот нархининг экспортга жўнатиш харажатларига нисбати муҳим аҳамиятга эга, чунки маҳсулот нархи қанчалик юқори бўлса, уни ташқи бозорларга жўнатиш харажатлари шу қадар кам аҳамиятлидир.

Ўзбекистонда инвестицион қарор қабул қилишда эътиборга олиниши керак бўлган биринчи асосий тезис шуки, мамлакат жаҳон бозорларидан жуда узоқда ва бу ўта арзон маҳсулотларни экспорт қилиш имконини бермайди.  Яъни, Ўзбекистон қиммат маҳсулотларни экспорт қилишга асосий эътибор қаратиши лозим бўлган мамлакатдир. Бунинг учун бу ерда барча шарт-шароит мавжуд: иқлим ва юқори сифатли маҳсулот етиштира оладиган меҳнаткаш халқ”, дейди ФАОнинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Мутахассис Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, фермерларни суғориш жараёнида инновацион технологияларни қўллашга чақирди.

Украина Миллий Фанлар академияси қошидаги Боғдорчилик институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Александр Ярещенко Ўзбекистон учун энг истиқболли ва даромадли нишали резавор экинлар сифатида учқат, алп қулупнайи, маржондарахт, киви кабиларни  қайд этди.

Анжуманда инвесторлар, фермерлар, экспортёрлар, импортёрлар, улгуржи савдо вакиллари, супермаркетлар тармоқлари, маҳсулотни қайта ишловчилар, банклар, материал ва ускуна етказиб берувчилар қатнашди.

Конференция иштирокчиларининг чиқишлари ва Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси бўйича батафсил тавсияларни кейинги материалларимизда ўқинг.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Агроботлар даври бошланмоқда! Роботлар, коботлар ва дронлар фермер зиммасидаги қайси юмушларни уддалай олади? (I қисм)

Катерина Зверева

Бугунги кунда нишали резаворлардан қай бирини етиштирган маъқул? (видео)

EastFruit

Хорижий компания Ўзбекистонда интенсив боғлар барпо этиш учун $21 млн сармоя киритмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин