Бош саҳифаЯнгиликларБу йил Туркманистонга ўзбек пиёзи экспортининг рекорд даражаси қайд этилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Бу йил Туркманистонга ўзбек пиёзи экспортининг рекорд даражаси қайд этилади

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 10 баробар ошди! Бундан ташқари, 2021 йил охирагача натижалар сўнгги тўрт йилдаги рекорд кўрсаткичдан анча ошиб кетиши мумкин ва Турманистоннинг Ўзбекистондан пиёз экспорти умумий ҳажмидаги улуши бир ярим баробар ошади, дея қайд этишмоқда EastFruit таҳлилчилари.

2017 йилдан 2019 йилга қадар Ўзбекистондан Туркманистонга пиёзнинг йиллик экспорт ҳажми жисмоний жиҳатдан 1,8 мингдан 18,7 минг тоннагача ошган, 2020 йили эса бу кўрсаткич 12,9 минг тоннагача камайди.

Бироқ, EastFruit ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилнинг январь ойи бошидан октябрь ойи ўрталарига қадар Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспорти ҳажми 19 минг тоннадан ошди. Бу 2017-2021 йиллардаги энг юқори кўрсаткичдир.

Изоҳ: * 2021 йилги маълумотлар – EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китоблари бўйича

Агар 2017-2020 йилларда Туркманистоннинг Ўзбекистондан умумий пиёз экспортидаги улуши 5%дан 7%гачани ташкил этган бўлса, 2021 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 9,2%га етди.

Бундан ташқари, ўзбек пиёзини Туркманистонга етказиб бериш ҳажми бу маҳсулотни йирик миқдорда импорт қилувчи бошқа мамлакатларга қараганда ойлар ва/ёки мавсумлар бўйича бутунлай бошқача тарзда тақсимланган. Ўзбек пиёзини шимолий мамлакатларга етказиб беришнинг асосий ҳажми апрель-июнь ойларига, яъни эртаги пиёзнинг улушига тўғри келади. Ўзбекистонда унинг йиғим-терими март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойи бошларидаёқ, мамлакат ҳудудига қараб старт олади. Туркманистон мисолида эса бутунлай бошқача. 2019 ва 2020 йилнинг апрель-июнь ойларида Туркманистонга Ўзбекистондан атиги бир неча юз тонна пиёз етказиб берилди. Бу кўрсаткич Турманистонга йиллик экспорт ҳажмининг 3 фоизидан ошмади. Лекин биринчи чорак улуши 2019 йилда Туркманистонга йиллик экспорт ҳажмининг 50%ини, 2020 йилда эса 90%ини ташкил қилди. Сентябрдан декабргача бўлган даврда экспорт ҳажми 2019 йилда йиллик ҳажмнинг 46 фоизини ва 2020 йилда эса 10 фоизни ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: Малайзиядаги «LJACK»  компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади

2021 йилда Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспортининг ойлар ёки мавсумлар бўйича тақсимланиши ўтган йиллардагидан фарқ қилади. Чоракларга бўлинишда у тенг кўринади. EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, жорий йил биринчи чораги ва иккинчи ярмининг умумий улуши Ўзбекистондан Туркманистонга йиллик пиёз экспортининг 75%идан кўпроғига тўғри келади.

Туркманистонга ўзбек пиёзини етказиб беришнинг бундай хусусиятини ҳисобга олсак, ушбу маҳсулотнинг Туркманистонга экспорти шу йил охирига қадар давом этади, деб тахмин қилиш мумкин. Бу шуни англатадики, 2021 йилда Ўзбекистондан Туркманистонга пиёз экспорти ҳажми 2019 йилги рекорд кўрсаткичдан сезиларли даражада ошиб кетиши мумкин. Бу мамлакатнинг Ўзбекистондан пиёз экспорти умумий ҳажмидаги улуши эса тахминан 10%ни ташкил қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин