Бош саҳифаЯнгиликларМалайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади
Янгиликлар

Малайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади

Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳокимлиги ва Малайзиянинг «LJACK» компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

1998 йили ташкил этилган «LJACK» компанияси доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш асосида озиқ-овқат маҳсулотлари (шарбат, ичимлик ва озиқ-овқат қўшимчалари) ҳамда дори-дармон ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона  маҳсулотлари жаҳоннинг 20 мамлакатига, жумладан, Жануби-Шарқий Осиёнинг барча давлатларига экспорт қилинади. Компания ишлаб чиқариш линиясини доимий равишда янгилаб туриш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун ўз тадқиқот марказига эга.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда

Тадбир давомида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, Малайзия томонининг саноат технологияларини Тошкент вилоятида экспортга йўналтирилган шарбат, озиқ-овқат қўшимчалари ва республикада мавжуд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда доривор ўтлардан фойдаланган ҳолда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Малайзия томонига Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан, «Ангрен», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ер участкаларини рўйхатга олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар натижасида яқин орада «LJACK» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, дислокация жойини аниқлаш ва муҳокама қилинаётган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни бошлаш тўғрисида келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин