Бош саҳифаДолзарбБу мавсумда грузиялик фермерлар 1 000 тоннадан зиёд голубика экспорт қилишди
Долзарб Янгиликлар

Бу мавсумда грузиялик фермерлар 1 000 тоннадан зиёд голубика экспорт қилишди

Ушбу мавсумда Грузия 1 000 тоннадан ортиқ голубика экспорт қилди. Бу хусусда мамлакат Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазири Леван Давиташвили ушбу резаворнинг асосий етиштирувчиларидан бири бўлмиш Гурия (Ғарбий Грузия) вилоятига ташрифи чоғида маълум қилди.

Вазир таъкидлаганидек, голубика Грузия учун нисбатан янги қишлоқ хўжалиги экини бўлишига қарамай, унинг экспортидан тушадиган даромадни ҳозирги бир неча миллиондан бир неча ўн миллион долларга кўтариш учун зарур шарт-шароитлар мавжуд.

«Голубика қишлоқ хўжалиги, умуман, мамлакат учун жуда юқори экспорт салоҳиятига эга мевадир. Бу мавсумда унинг экспорти аллақачон 1 000 тоннадан ошди ва бу бир неча миллион долларлик даромад, деганидир. Шу билан бирга, биз мамлакатимиз учун янги экин, янги плантациялар ва янги боғлар ҳақида гапиряпмиз, уларнинг кўпи мева бериш даврига эндигина кириб келмоқда. Бу шуни англатадики, келажакда биз биргина шу экиндан бир неча ўн миллионлаб долларлик экспорт даромадларини олишимиз керак», деди Леван Давиташвили.

Вазир минтақада голубика ва бошқа экинлар етиштиришни ривожлантириш билан бирга, давлат кўмагида сақлов ва қайта ишлов қувватлари ўсиб бораётганини таъкидлаб, хусусий секторни бу жараёнда фаолроқ иштирок этишга чақирди.

«Бу ва бошқа кўплаб йўналишлар ҳақида гапирганимизда, биз тўлиқ ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларини ривожлантиришга кўмаклашишимиз зарурлиги аён бўлади. Бу ерда етиштириладиган меваларни  сақлаш ва қайта ишлаш учун етарли қувват зарур ва айниқса, совутиш хўжаликлари керак бўлади. Бунинг учун яхшигина дастлабки шартлар мавжуд – аниқ лойиҳалар бор, молиялаштириш имконияти таъминланган. Aммо кўпроқ интилиш керак. Ишончим комилки, Гурияда кўпгина янги корхоналар очилади”,  деди Леван Давиташвили.

У, шунингдек, агромаҳсулотлар етиштиришни ривожлантириш бўйича давлат лойиҳаларидан ташқари, мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва тегишли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун Европа Иттифоқи молиялаштирадиган лойиҳа ҳам амалга оширилаётганини қайд этди.

Грузия Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўтган 7 ойи натижалари бўйича голубика экспорти маблағ кўринишида 5,6 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 47 фоизга кўпдир (3,8 миллион долларга нисбатан). Ушбу мавсумда Грузия голубикаси учун асосий экспорт бозори, аввалгидек, Россия бўлди.

Голубика нархи бу йил камида 7 йил ичидаги энг юқори нарх бўлди. Ўртача экспорт нархи 1 кг учун 5,9 долларга етди, бу ўтган йилги ўртача нархдан 4 фоизга кўпдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат

EastFruit

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Молдовада паст сифат туфайли пиёзнинг янги ҳосили нархи пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин