Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси менежери Майкл Жабри билан учрашув ўтказишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзбекистонлик қуруқ мева-сабзавот экспортёрлари билан бевосита кооперацион алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Британия томони Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги йилларда аграр секторни ривожлантириш, ўзбек экспортёрлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.
Шунингдек ўқинг: Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди
Қуруқ меваларнинг айрим турларини узоқ муддатли етказиб беришни ташкил этиш масаласига қизиқиш билдирилди. Қуруқ мева етиштирувчи ва экспорт қилувчи потенциал шериклар билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда саралаш борасидаги стандартлар билан яқиндан танишиш мақсадида компаниянинг бир гуруҳ британиялик мутахассислари учун тур ташкил этиш борасида келишувга эришилди.
Элчихона маълумотларига кўра, 1972 йилда ташкил этилган «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси Буюк Британия, шунингдек, Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари ҳамда Австралиядаги чакана савдо тармоқларига қуруқ мева етказиб беришга ихтисослашган.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!