Бош саҳифаЯнгиликларМарказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди
Янгиликлар

Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди

Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилган, умумий бюджети 19 миллион долларга тенг Марказий Осиёда савдо-сотиқ бўйича янги лойиҳа ишга тушганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

“Янги лойиҳа доирасида савдони ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар USAIDнинг савдо, тадбиркорликни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик бўйича кўп йиллик ютуқларига асосланади. Лойиҳа уч асосий стратегик мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий секторга техник ёрдам кўрсатади”, – дея қайд этилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Биринчидан, дастур фаолияти молиявий ва вақт харажатларини камайтириш, шунингдек, минтақадаги иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида божхона ҳамда чегара назорати тартибини уйғунлаштиришга йўналтирилади.

Иккинчидан, дастур ривожланишни рағбатлантирувчи ва инвестициялар оқимини таъминлайдиган ислоҳотларни амалга ошириш учун давлат-хусусий шерикликни кучайтиради.

Учинчидан, Марказий Осиё минтақасида ҳам, ундан ташқарида ҳам трансчегаравий савдо ҳажмини ошириш бўйича манфаатдор томонлар билан иш олиб борилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Саудиялик инвестор Ўзбекистон агросаноат мажмуи лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Молдовада вертикал фермер хўжаликлари учун инвестиция йўналтиришга қизиқиш кескин ошди (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин