Бош саҳифаЯнгиликларБоғдорчилик ва сабзавотчиликдаги юқори технологиялар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади – EastFruit семинарида ушбу саволга жавоблар
Долзарб Махсус Янгиликлар

Боғдорчилик ва сабзавотчиликдаги юқори технологиялар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига қандай таъсир кўрсатади – EastFruit семинарида ушбу саволга жавоблар

EastFruit халқаро лойиҳаси мазкур лойиҳа амалга оширилаётган мамлакатларда мева-сабзавот бизнеси ва савдосини ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказишни давом эттирмоқда. Айни пайтда асосий эътибор Ўзбекистонга қаратилган. Июнь ойи бошида мамлакат қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилади. Хусусан, 2022 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 дан 14:00 гача “Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар” Миллий онлайн конференцияси бўлиб ўтади.

Худди шу куни, яъни, 2022 йилнинг 1 июнь санасида Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 15:30 гача “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда юқори технологиялар: вертикал фермалар, дронлар, метеостанциялар, роботлар ва ҳоказо – бу инновацияларнинг Ўзбекистонга таъсири қандай?» деб номланган семинар ўтказилади. Ушбу тадбир асносида EastFruit жамоаси мева-сабзавот етиштиришда вертикал фермалар, дронлар, роботлар, метеостанциялар ва боғ, дала ёки иссиқхона бошқарувини рақамлаштириш, сунъий интеллект, ерости томчилатиб суғориш технологиялари каби формат ҳамда элементлар ривожи масаласи, шунингдек, улардан фойдаланишни муҳокама қилишни таклиф этади.

Тадбир ташкилотчилари: ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот секторини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit, Fruit-Inform.

Cеминар спикерлари – ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий ЯРМАК ва ФАО, ЕТТБ халқаро маслаҳатчиси Катерина ПОБЕРЕЖНА энг муҳим технологик трендлар ва уларнинг Ўзбекистон мева-сабзавот бизнесига потенциал таъсирини таҳлил қилишади. Бунда вертикал фермер хўжаликларида маҳсулот етиштириш ва уларнинг сармоявий жозибадорлиги мавзусига алоҳида урғу берилади.

Тақдимотлар мавзуси ҳамда семинар дастури билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Боғдорчилик ва сабзавотчиликда юқори технологиялар: вертикал фермалар, дронлар, метеостанциялар, роботлар ва ҳоказо – бу инновацияларнинг Ўзбекистонга таъсири қандай?» деб номланган мазкур семинар Zoom платформасида бўлиб ўтади. Конференцияда иштирок этиш бепул, фақат аввалдан рўйхатдан ўтиш шарт.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Ўзбекистонда анжир шафтоли уч ҳафта ичида 2 баробардан зиёд арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин