«Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши сармоявий нишалар» миллий онлайн конференцияси

Ташкилотчилар: ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот секторини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit, Fruit-Inform

Тадбирда қатнашиш бепул.  Ушбу ҳавола орқали аввалдан рўйхатдан ўтиш талаб этилади

Иштирокчилар: Инвесторлар, фермерлар, экспортёрлар, импортёрлар, улгуржи савдогарлар, супермаркетлар тармоқлари, маҳсулотни қайта ишловчилар, банклар, материал ва ускуна етказиб берувчилар.

Тадбир ўтказиладиган вақт: 2022 йилнинг 1 июнь санаси, Тошкент вақти билан 11:00 дан 14:00 гача

Тадбирнинг ўзига хослиги: Ўзбекистонда илк маротаба сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқларнинг жаҳон бозоридаги тенденциялари ҳисобга олинган ҳолда инвестор учун даромадлилик нуқтаи назаридан энг сармоявий жозибадор экинларнинг илмий асосланган рейтинги тақдим этилади!

Тадбир рус  тилида ўтказилади

 

Конференция дастури:

11:00 – 11:30 Ўзбекистон мева-сабзавот секторининг энг яхши инвестицион нишалари: бугун ва келажак.  Шу жумладан, киви, органик, сарсабил ва голубика ҳақида.

Андрий ЯРМАК, ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси, Италия

 

11:30-11:45 Хитойга экспорт қилиш учун суперинтенсив гилос боғи. Боғ яратишда А дан Я гача бўлган жараён. Бу бизнес нимаси билан даромадли?

Ҳусан ҲАЙДАРОВ, Orient Agro Export LLC корхонасининг тижорат директори, Ўзбекистон

 

11:45-12:00 Голубика – Ўзбекистоннинг фойдаланилмаган экспорт имконияти.

Тарас БАШТАННИК, Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) президенти, Украина

 

12:00-12:15 Ўзбекистондан йил бўйи экспорт қилишга мўлжалланган иссиқхона резаворлари (қулупнай, малина, ежевика ва бошқалар) – Сифатли резаворлар етиштириш ва бу борадаги маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари.

Бахтиёр АБДУВОҲИДОВ, ФАО халқаро маслаҳатчиси, Тожикистон

 

12:15-12:30 Нишали резавор экинлар: чаканда, қулупнай, учқат, ежевика, киви, маржондарахт

Олександр ЯРЕЩЕНКО, Украина Миллий фанлар академияси Боғдорчилик институтининг илмий ишлар бўйича директори ўринбосари

 

12:30-12:45 Экспорт учун мева, резавор, сабзавот ва кўкатларни музлатиш

Юлия ТИМОШЕНКО, «Тиферет» лойиҳаси раҳбари, Молдова

 

12:45-13:00 Ўзбекистонда ёнғоқ, бодом ва хандон пистани саноат мақсадида етиштириш – бир неча авлод учун сердаромад оилавий бизнесдир.

Катерина ПОБЕРЕЖНА, ФАО ва ЕТТБ халқаро маслаҳатчиси, Грузия

 

13:00-13:15 Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш учун доривор ўсимликлар, гиёҳлар ва зираворларни етиштириш ҳамда қуритиш.

Бахтиёр АБДУВОҲИДОВ, ФАО халқаро маслаҳатчиси, Тожикистон

 

13:15-14:00 – Савол-жавоблар

 

ТАДБИРДА ҚАТНАШИШ УЧУН УШБУ ҲАВОЛА ОРҚАЛИ РЎЙХАТДАН ЎТИШ МУМКИН.

Date

1 Июнь 2022
Expired!

Time

11:00 - 14:00

Local Time

  • Timezone: America/New_York
  • Date: 1 Июнь 2022
  • Time: 02:00 - 05:00

Location

Zoom
онлайн

Organizer

EastFruit

Мева, сабзавот, резавор ва ёнғоқлар бозори ҳақида маълумотлар

Other Organizers

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин