Бош саҳифаЯнгиликларБиринчи ярим йилликда Туркиядан фундук экспорти 1,3 миллиард долларга етди
Янгиликлар

Биринчи ярим йилликда Туркиядан фундук экспорти 1,3 миллиард долларга етди

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Туркиядан фундук экспорти ҳажми 148 526 тоннани ташкил этди, бу эса мамлакатга 1,38 миллиард доллар даромад келтирди. Ўтган йилнинг шу даврида Туркиянинг фундук экспорти 142 081 тоннани, қиймат кўрсаткичи бўйича эса 909,5 миллион долларни ташкил этди.

Бу хусусда «Aнадолу» агентлиги Туркиянинг Шарқий Қора денгиз минтақаси экспортёрлари ассоциацияси (DКİB) маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди

Туркия фундуклари январь-июнь ойларида жаҳоннинг 120 мамлакатидаги пештахталарга бориб етди.

Германия, Италия ва Франция фундукнинг ТОП-3 импортёрлари сирасига кирди.

Биринчи ярим йилликда Германияга Туркия фундуки экспорти 224,4 миллион долларни, Италияга 217,6 миллион долларни, Францияга 94,2 миллион долларни ташкил этди.

Сенегал, Чили, Aфғонистон, Коста-Рика, Перу, Танзания, Мўғулистон, Бенин, Гвинея, Нигер, Багам ороллари, Габон ва Непал турк фундукининг импортёрлари рўйхатига қўшилди.

Трабзон шаҳри компаниялари ушбу даврда 393,1 миллион доллар миқдорида 52 минг 318 тонна фундук экспорт қилишди.

Трабзондан фундук импорт қиладиган давлатлар сони 59 та бўлиб, Италия, Германия ва Польша асосий импортёрлар ҳисобланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин