Бош саҳифаЯнгиликларБиринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди
Янгиликлар

Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди

2021 йил январь-июнь ойларида Туркиядан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсди, яъни 936 миллион долларга етди, деб хабар беради «Анадолу» агентлиги Эгей экспортчилари ассоциацияси (ЭЭА)га асосланиб.

Ўтган йили Туркия мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳисобот даврида 777 миллион долларни ташкил этганди.

Коронавирус пандемиясига қарамай, ушбу сектор ишлаб чиқаришни тўхтатмади, чунки мева ва сабзавотларга бўлган талаб глобал миқёсда ўсди.

Туркия мева ва сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида, асосан, Европада сотилади. Германия 133 миллион доллар билан Туркиядан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишда етакчи бўлиб қолмоқда.

Иккинчи ўринда АҚШ туради, у ерда турк маҳсулотларининг экспорти 23 фоизга ўсди – 93 миллион доллардан 114 миллион долларгача бўлди. Шу даврда Ироққа мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти 83 миллион долларни ташкил этди.

Газланган ичимликлар мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда етакчи ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида Туркиядан газланган ичимликлар экспорти 64 фоизга ўсди – 77 миллион доллардан 126 миллион долларгача етди.

Бундан ташқари, пандемия даврида тузламаларни сотиш рекорд даражага етиб, ҳануз ўсишда давом этмоқда.

Тузламалар экспорти 32 фоизга ўсди – 100 миллион доллардан 132 миллион долларгача. Саноат вакиллари йилни рекорд кўрсаткичлар билан якунлашни кутмоқдалар.

Шу билан бирга, Туркиядан қилинадиган олма шарбати экспорти 48 фоизга ошди, яъни – 62 миллион доллардан 92 миллион долларга ўсди. Томат пастаси экспорти эса 82 миллион долларни ташкил этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин