Бош саҳифаЯнгиликларБиринчи ярим йиллик натижалари: Туркия чили қалампири экспортини 46 фоизга оширди
Янгиликлар

Биринчи ярим йиллик натижалари: Туркия чили қалампири экспортини 46 фоизга оширди

Январь-июнь ойларида Туркиядан чили қалампири экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга ($ 4,73 миллионгача) ошди.

«Aнадолу» агентлиги бундай маълумотларни Жануби-Шарқий Aнадолу экспортёрлари уюшмаси ҳаволасига (GAIB) асосланиб келтирмоқда.

Ўтган йилнинг январь-июнь ойларида Туркиядан чили қалампири экспорти 3,236 миллион долларни ташкил этди.

Умуман олганда, 2020 йили Туркия қалампирини чет элдан етказиб бериш ҳажми 7,637 миллион долларни ташкил этган. Маҳсулотлар 107 мамлакатда сотилди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 96 давлат бозорига 1 913 тонна Туркия чили қалампири етиб борди.

Импортёр-мамлакатлар орасида Германия, Нидерландия, Буюк Британия, Ироқ, AҚШ, Франция, Россия, БAA, Нигерия, Куба, Парагвай, Ливия, Канада, Уммон, Япония, Иордания, Эфиопия, Миср, Мальта ва Кения бор.

Хусусан, чили қалампирининг Германияга экспорти 1,236 миллион долларни, Нидерландияга 869 минг долларни ва Буюк Британияга 448 минг долларни ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: Биринчи ярим йилликда Туркиядан боғдорчилик маҳсулотлари экспорти 20 фоизга ўсди

Шонлиурфа Савдо-саноат палатаси раиси Қизилдемир Исо «Анадолу» билан суҳбатда қайд этдики, Шонлиурфада етиштирилган ва маҳаллий аҳоли «исот» деб атайдиган чили қалампири чет элда ҳам, Туркияда ҳам жуда талабгир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас

EastFruit

Россия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин