Бош саҳифаЯнгиликларBi1 тармоғи Ўзбекистон ритейли тарихида илк бор ўз маҳсулотларни кенг миқёсда экспорт қилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Bi1 тармоғи Ўзбекистон ритейли тарихида илк бор ўз маҳсулотларни кенг миқёсда экспорт қилди

2021 йилнинг декабрь ойи охирида Ўзбекистон бозорига кирган Bi1 супермаркетлар тармоғи Тожикистонга хусусий савдо белгилари остида ишлаб чиқарилган товарлар экспортини йўлга қўйди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Бу компания ривожи ва Ўзбекистон экспорт салоҳияти учун катта қадамдир. Экспортни ташкиллаштириш учун зарур сертификат ва ҳужжатлар олинди, логистика ҳам йўлга қўйилди. Барча маҳсулотлар 60 дан зиёд маҳаллий (ўзбекистонлик) ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилади. Юборилган маҳсулотлар Тожикистондаги Bi1 ва Ашан дўконларида сотилади. Ҳар бир қадоқда рус, ўзбек ва тожик тилларида маълумотлар мавжуд. Кейинги етказиб беришларда сархил маҳсулотлар ва ритейл учун махсус ускуналар ҳам бўлиши режалаштирилган”, дейилади компаниянинг Facebookдаги расмий саҳифасида.

Ўзбек ритейли” портали маълумотларига кўра, бир вақтнинг ўзида «сабзавот ва мева консервалари», «зираворлар ва хушбўй қўшимчалар», «газак ва снек»лар, «қандолат маҳсулотлари», «қуруқ нонушта», “чой, қаҳва, ичимликлар», «болалар учун озиқ-овқат ва буюмлар», «уй ҳайвонлари учун озуқа ва товарлар», «маиший кимё воситалари ва уй-рўзғор товарлари», «тўқимачилик» йўналишлари бўйича, 340 номдаги 90 минг дона товар жўнатилди. Кейинги етказиб беришларда сархил маҳсулотлар ва ритейл учун махсус ускуналар ҳам экспорт рўйхатига киритилади.

Ритейлер компаниянинг ушбу бизнес йўналиши Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ташқи бозорларга чиқиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва Ўзбекистон товарларини бошқа мамлакатлардаги харидорларга таништириш имконини беришига ишонч билдирмоқда.

Шунингдек ўқинг: Франциянинг «Вi1» тармоғи Ўзбекистон бозорида тез экспансияни режалаштирмоқда

Шуни эслатиб ўтамизки, кенг оммага у қадар маълум бўлмаган «Bi1» бренди (кирилл транслитерациясида «Би1»), аслида, жаҳондаги энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири, Европанинг энг йирик беш ритейлеридан бири саналмиш «Ашан» (Аuchan) тармоғига қарашлидир. Bi1 тармоғи  Schiever компаниялар гуруҳи томонидан бошқарилади.

Schiever турли мамлакатлардаги 5 та чакана савдо тармоғи: Bi1, Ашан/Аuchan, АТАC, Махimarché ва Proximarchéни бошқаради. Ушбу тармоқларинг дўконларини аксарияти Францияда жойлашган.

Ўзбекистонда илк Bi1 дўкони 2021 йилнинг декабрь ойи охирида мамлакат пойтахти Тошкентда очилди. Ҳозирги кунда Bi1 супермаркетлар тармоғининг Ўзбекистонда 9 та дўкони мавжуд бўлиб, уларнинг бари Тошкент шаҳрида жойлашган. Ушбу тармоқ дўконлари кичик ҳажмга эга ва барча параметрлар «уй яқинида» форматига мос келади – бунда харидор уйдан чиқиб, дўконга пиёда юриб бориб ва керакли нарсаларни харид қилиши мумкин. Ритейлернинг ўзига хос хусусияти шундаки, у  хусусий савдо белгилари (ХСБ) остида кенг ассортиментда товарларни таклиф этади.  Компания маҳаллий ишлаб чиқарувчилар жалб қилиб, уларни ўз маҳсулотларини яратишга ўргатади ва сифат назоратини амалга оширади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин