Россия Саноат ва савдо вазирлиги 60 га яқин ижтимоий аҳамиятга молик товарлар учун 5 фоиздан кўп бўлмаган устама нархни белгилаш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ўринда борш тўплами сабзавотлари, сут, творог, кефир, сариёғ, шакар ва нон каби тоифадаги маҳсулотлар ҳақида сўз бормоқда. Саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтуховнинг «Известия«га айтишича, ҳар бир тоифадаги бир нечта маҳсулот учунгина устама нарх минималлаштирилиши керак. Муҳокама қилинган чора идоралар рози бўлганда амалга оширилиши мумкин. Ҳозирча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўрт тоифадаги товарларнинг 5% дан юқори бўлмаган устама нархи белгиланишини таклиф қилиб, қатъийроқ позицияни эгаллаб турибди, лекин бу таклиф барча маҳсулотлар учун эмас.
Энг оммавий маҳсулотларга тааллуқли
Борш, сут, творог, кефир, сариёғ, шакар ва нон каби 60 га яқин ижтимоий аҳамиятга молик товарларга камида 5% устама қўлланиши мумкин. Саноат ва савдо вазирлиги мутахассисларининг фикрича, минимал устамани фақат кўрсатилган маҳсулот тоифаларидан бир нечта товарларга нисбатан қўллаш керак. Вазирлик бу позицияни 8 февраль куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Монополияга қарши федерал хизмат вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда баён қилди.
Шунингдек ўқинг: Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади
Йиғилишдан хабардор манба ҳар бир тоифадаги маҳсулотлар қўшимча тоифаларга бўлинишини айтмоқда (мисол учун, сут билан боғлиқ вазиятда – пастеризацияланган, ультрапастеризацияланган, стерилланган, ичиш учун мўлжалланган ва ҳоказо). Жами 15 та шундай кичик тоифа мавжуд бўлиб, Саноат ва савдо вазирлиги улардан уч ёки тўрт маҳсулот номини танлашни таклиф қилмоқда. Маълум бўлишича, 5 фоизлик устама 60 га яқин маҳсулотга дахлдор бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, ушбу товарлар мамлакатнинг барча ҳудудларида эркин ва чекловларсиз сотиб олиниши лозим.
«Озиқ-овқат маҳсулотлари учун товар устамасини 5 фоизгача камайтириш ҳақида сўз борганида, ҳар бир ижтимоий аҳамиятга молик тоифадан харидор энг кўп талаб қиладиган бир нечта товарлар ҳақида гапириш керак», дейди Виктор Евтухов.
Шунингдек ўқинг: Бу йил Россия ва Беларусь истеъмолчилари ҳар икки мамлакатнинг ЕИ мева-сабзавот бозоридан ўз-ўзини изоляциялаши туфайли миллиардлаб доллар тўлайди
Минимал устамага эга маҳсулотлар рўйхати қайд этилган ёки «сузувчан» бўлиши, шунингдек, у турли минтақалар ва дўконларда фарқ қилиши мумкин. Энг паст устамалар ҳар бир тоифадаги бир нечта энг оммабоп позициялар учун дарҳол ўрнатилади, деб тахмин қилиняпти. Агар савдо тармоғи ижтимоий аҳамиятга молик товарларга қўшимча устамаларни чеклаш бўйича мажбуриятларни зиммасига олса, компания уларнинг пештахтада мавжудлигига кафолат бериши лозим, дея таъкидлашди Федерал хизмат вакиллари.
Ишлаб чиқарувчилар фикри
Савдо тармоқлари маҳсулотлар учун танлайдиган минимал 5% устама назорат органларининг ўзаро келишувидан сўнг кучга киради. Ҳозирча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қатъий ёндашувни талаб қилмоқда, у тўрт тоифадаги барча товарлар учун 5% дан ортиқ бўлмаган устама белгилашни таклиф қилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу чора нафақат пештахтадаги товарлар нархини, балки инфляцияни ҳам пасайтиради, деб ҳисобламоқда, дейди манба.
Шунингдек ўқинг: Беларусь АҚШ ва Европанинг бир қатор мамлакатларидан сабзавот, мева ва ёнғоқ импортига эмбарго жорий қилмоқда!
Савдо тармоғининг ҳар бир тоифадаги маҳсулотлари бўйича юзга яқин товар бўлиши мумкин, уларнинг ҳар бири учун устамани камайтириш имконсиз эканлигига чакана савдо тармоқларининг ишончи комил. Иқтисодий сабабларга кўра, бизнес бундай ёндашувни амалга оширишга тайёр эмас, чунки, у катта йўқотишларга дош бера олмайди. Шу билан бирга, тўрт тоифадаги бир нечта товарлар учун устамани камайтириш мумкин. Ҳозир савдода ижтимоий аҳамиятга молик товарлар орасида ноль устама билан сотилаётганлари ҳам бор.
Савдо тармоқлари вакилларининг фикрича, назорат қилувчи органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, пештахталардаги ижтимоий аҳамиятга молик товарлар нархи барибир ўсиши эҳтимоли мавжуд. Гап шундаки, устамаларни чеклаш ҳақидаги хабарлар фонида ишлаб чиқарувчилар компанияларни сут, товуқ, нон каби маҳсулотларнинг харид нархи ўртача 7 фоизга ошиши ҳақида хабардор қила бошлашди.
Х5 group устамалари 5% гача камайтирилиши таклиф қилинаётган товарлар тоифаларини ўрганиб чиқди. Ритейлер бу позицияларнинг кўп қисмини салбий ёки 5%дан кўп бўлмаган устама билан сотмоқда. Ушбу позициялар учун барча харажатларни компания ўз ҳисобидан қоплайди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!