Бош саҳифаЯнгиликларБаргли кўкатлар истеъмол қилиш Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради — тадқиқот
ДолзарбЯнгиликлар

Баргли кўкатлар истеъмол қилиш Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради — тадқиқот

Баргли кўкатлар (яшил баргли сабзавотлар), мевалар, бутун донли маҳсулотлар, зайтун мойи, дуккаклилар, ёнғоқнинг барча турлари ва балиқни мунтазам истеъмол қиладиган кишиларда ушбу маҳсулотларни тановвул қилмайдиганларга нисбатан Альцгеймер хасталиги хавфи билан боғлиқ оқсиллар камроқ бўлиши мумкин. Чикагодаги RUSH университетининг янги тадқиқотидан сўнг шундай хулосага келинди. Бу ҳақида FreshPlaza ҳаволасига таяниб EastFruit хабар бермоқда.

Гап шундаки, тадқиқотчилар одамларнинг МIND ва Ўрта ер денгизи парҳезига нечоғли тўғри риоя қилишларини ўрганишди. Тўғри, ҳар икки парҳезнинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп. Аммо шунга қарамай, Ўрта ер денгизи парҳези ҳафтасига мева-сабзавотлар ва уч ёки ундан ортиқ порция балиқ ейишни тавсия қилса, МIND парҳезида бошқа сабзавотлар билан бирга исмалоқ, карам, баргли карам, кўкатлар сингари яшил баргли сабзавотлар афзал билинади.

Тадқиқот муаллифи Пужа Агарвалнинг қайд этишича: «Альцгеймер касаллиги баргли кўкатлар ва яшил баргли сабзавотларни кўпроқ истеъмол қиладиган кишиларда камдан-кам учрашини аниқлашимиз кўпчиликни кундалик рационга ушбу сабзавотларни кўпроқ қўшиш ҳақида ўйлашга  ундайди«.

МIND парҳезида, шунингдек, резаворларнинг бошқа мевалардан устунлиги айтилади ва ҳафтасига бир ёки бир нечта балиқ порциясини истеъмол қилиш тавсия этилади.

Пужа Агарвалнинг қўшимча қилишича: “Бу натижалар эътиборга молик. Одамларнинг парҳезини фақат битта усул билан яхшилаш мумкин — масалан, ҳафтасига олти порциядан кўпроқ баргли кўкатлар ва яшил баргли сабзавотлар истеъмол қилиш ёки қовурилган таомлардан воз кечиш — миядаги амилоид бляшкалари миқдорини тахминан тўрт йил олдинга даражагача камайтиради,  яъни, тўрт йилга яшартиради«.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Иқлим ўзгариши: 2100 йилга бориб, Ер юзининг катта қисми қурғоқчил ҳудудларга айланади

EastFruit

Хитойда ўсимликлар касалликларини аниқ ташхислаш учун нейрон тармоғи тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин