Янги банан замбуруғи бутун жаҳон бўйлаб тезлик билан тарқалмоқда. Замбуруғ Африкани ўн йил аввал ҳам зарарлаган эди, ҳозир эса у жуда тез тарқаиб боряпти. Бу Вагенинген (WUR) ва Утрехт университетлари ўтказган генетик тадқиқотларда тасдиқланди. Ўсимликлар патологияси профессори Герт Кема ва унинг ҳамкасблари касаллик Африканинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтишмоқда.
Фузариоз қуриши Мозамбикда тарқалмоқда, у ерда ТR4 доминант штамми банан етиштирувчи фермерлар плантацияларини зарарламоқда. Сўнгги ўн йил ичида касаллик Осиё ва Жанубий Америкага ҳам тарқалди, деб ёзмоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.
Кеманинг аспиранти Анук ван Вестерховен ва Утрехт университетининг биоинформатика ва маълумотлар бўйича мутахассиси Майкл Зайдл ўтказган янги тадқиқот шуни кўрсатдики, ТR4 замбуруғи асл жойлашувидан камида 200 километр узоқликда тарқалган. Генетика тадқиқотларидан маълум бўлишича, турли жойларда топилган штаммлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ, бу эса уларнинг Мозамбикда топилган патоген билан келиб чиқиши бир эканини англатади.
Ван Вестерховеннинг қайд этишича: «Биринчи эпидемия назорат остига олинмади. Касаллик, жумладан, кичик фермерлар плантациялари ва ҳатто аҳолининг боғларида ҳам тарқалишда давом этмоқда. Фермерлар касалликни билишмаяпти ва натижада, у етарлича бартараф этилмаяпти«.
Шунингдек ўқинг: Эквадорда совуқ об-ҳаво туфайли банан етиштириш 25 фоизга қисқаради
«Касаллик Африканинг бошқа мамлакатларига қачон тарқалади, ҳамма гап шунда«, дейди мутахассис.
Танзания, Малави, Уганда ва Руанда каби мамлакатларда банан миллионлаб одамлар учун асосий озиқ-овқат ҳисобланади. Улар, кўпинча, бутун жаҳон бўйлаб супермаркетларда сотиладиган «Кавендиш» бананларини, шунингдек, маҳаллий навларни етиштиришади. Профессор Кеманинг айтишича, навларнинг ҳаммаси ҳам ТR4 га сезгирми-йўқми, бу маълум эмас. Унинг сўзларига кўра, ушбу касаллик мазкур мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!