Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда банан нархи ўсиши уни истеъмол қилиш суръатини пасайтириши мумкин
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда банан нархи ўсиши уни истеъмол қилиш суръатини пасайтириши мумкин

Сўнгги уч ойда Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи бир ярим баробар ошди ва жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан деярли учдан бир ҳисса юқори. Нархларнинг бундай динамикаси Ўзбекистонда кетма-кет иккинчи йил кузатилаётган ҳолат — банан истеъмолининг юқори ўсиш суръатларини пасайтириши мумкин, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойи бошидан август ойи охирига қадар бананнинг ўртача улгуржи нархи май ойи охири ва июнь ойи бошидаги икки ҳафталик қисқа даврни ҳисобга олмаганда 14 000 дан 18 000 сўм/кг оралиғида бўлди ва бу ўтган йилнинг худди шу даврида кузатилган нархлар даражасидан анча пастдир. Бироқ, сентябрь ойи бошидан бери бананнинг улгуржи нархлари динамикасида барқарор ўсиш тенденцияси шаклланди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 2 сентябрдан 9 декабргача бўлган даврда Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи 14 000 дан 21 000 сўмга, яъни, роппа-роса 50% га ошган.

Юқоридаги графикдан кўриниб турибдики, якунланаётган йилнинг аксарият қисмида Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилги даражадан анча паст бўлган. Аммо сентябрь-ноябрь ойларида жорий йилдаги улгуржи нархлар билан ўтган йилги нархлар  ўртасидаги тафовут нафақат қисқарди, балки ўсишни ҳам бошлади. 2022 йилнинг 9 декабрь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидан 31 фоизга юқори.

2022 йилнинг ноябрь ойида EastFruit Ўзбекистонда банан истеъмоли кетма-кет иккинчи йил юқори суръатларда давом этаётгани ҳақида ёзган эди. 2022 йилнинг январь ойи бошидан октябрь ойи охиригача бўлган даврда мамлакат 112,3 минг тонна банан импорт қилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробар кўп. 2021 йилнинг шу даврида эса Ўзбекистон 2020 йилнинг айни даврига нисбатан 2,2 баробар кўп банан импорт қилган.

Бироқ, сўнгги уч ойда кузатилган динамика ва банан нархларининг жорий даражаси Ўзбекистонда банан истеъмолининг ўсиш суръатлари сезиларли даражада сустлашишига, шунингдек, кейинги ойларда ушбу маҳсулот импортининг ўсиш суръатлари пасайишига олиб келиши мумкин, деб хулоса қилмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди

EastFruit

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин