Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди
Янгиликлар

2022 йилнинг биринчи чорагида Туркиядан 129 мамлакатга қуритилган мевалар етказиб берилди

2022 йилнинг январь-март ойларида Туркиядан қуритилган мевалар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга ошиб, 403,25 миллион долларни ташкил қилди.Бу ҳақида «Анадолу» агентлиги Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлар ассоциацияси (GAIB) ҳаволасига таяниб маълум қилди.

Йилнинг биринчи чорагида маҳсулотлар 129 мамлакатдаги савдо пештахталари ва эркин савдо зоналарида сотувга чиқди.

Ушбу сектор экспорт саватининг катта қисмини уруғсиз майиз ташкил этди, унинг қиймати қарийб 98,94 миллион долларга тенг.

Ундан кейинги ўринларда қуритилган ўрик (91,63 миллион доллар), хандон писта (60,79 миллион доллар) ва қуритилган анжир (59,75 миллион доллар) туради.

Эътиборлиси, хандон писта экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 66 фоизга ошган.

Эгей экспортёрлар ассоциацияси қуритилган мевалар экспортида биринчи ўринни эгаллади.  Ушбу маҳсулотлар экспорти ҳажми 199,29 миллион долларни ташкил этди.

Жануби-Шарқий Анадолу экспортёрлар ассоциацияси 90,46 миллион доллар билан иккинчи ўриндан жой олди.

Шунингдек ўқинг: Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Январь-март ойларида Европа Иттифоқи мамлакатлари Туркиядан қуритилган меваларнинг асосий импортёрларига айланди. Европа бозорига 163,78 миллион долларлик қуритилган мевалар жўнатилди.

Бу давлатлар орасида энг етакчи Германия ҳисобланади. Йилнинг биринчи чорагида Туркиядан Германияга қуритилган мева экспорти ҳажми 56,9 миллион долларни ташкил этди.

Германиядан сўнг Буюк Британия (37,65 миллион доллар) ва Италия (28,49 миллион доллар)дир.

GAIB қошидаги Қуритилган мевалар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар экспортёрлари уюшмаси раҳбари Меҳмет Чикмаз Туркия қуритилган меваларнинг кенг ассортиментига эга экани ва унинг аксарият қисмини экспорт қилишини тасдиқлади.

Чикмазнинг сўзларига кўра, ўтган йили Туркиядан қуритилган мева экспорти қарийб 1,5 миллиард долларни ташкил этган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

EastFruit

«Ўзбекистондаги энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар» савдо конференцияси

EastFruit

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин