Бош саҳифаЯнгиликларБанан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Маkrо супермаркетлар тармоғининг ҳар учинчи харидори бананни севимли маҳсулоти деб атаган ва бу мижозлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда, албатта, ушбу мевани харид қилади. EastFruit мутахассисларининг маълумот беришича, 2022 йилнинг апрель ойида Маkrо савдо тармоғи онлайн тарзда ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.

2022 йилнинг 8 апрель куни Маkrо савдо тармоғи  Теlegram-канали орқали аноним сўровнома ўтказди, сўровда респондентлардан 10 турдаги маҳсулотдан бирини танлаш сўралган. Сўровда айтилишича, бу маҳсулот шундай бўлиши лозимки, харидорлар мазкур тармоқ дўконларига ташриф буюрганда уни, албатта, сотиб олади. Шундай қилиб, респондентларга ўз севимли маҳсулотини танлаш учун қуйидаги 10 хил маҳсулот таклиф қилинган: печенье, банан, шоколад, қурут, чипс, газланган ичимликлар, дудланган маҳсулотлар, хурмо, энергетик ичимлик, йогурт.

2022 йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, ушбу сўровномада 1804 респондент ўзининг севимли маҳсулотига овоз берган.

Ушбу сўров натижаларига кўра, таклиф қилинган маҳсулотларга респондентлар берган “овозлар”нинг тақсимланиши (жами берилган овозлар сонига нисбатан, фоизда) қуйидагича бўлди:

Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, банан ушбу озиқ-овқат рўйхатида катта фарқ билан етакчилик қилмоқда. Яъни, респондентларнинг 33 фоизи, яъни, овоз берган харидорларнинг ҳар учдан бир қисми, севимли маҳсулоти – банан эканини айтган ва улар Маkrо савдо тармоғининг дўконларига ташриф буюрганда, албатта, бу мевани харид қилади.

Эслатиб ўтамиз, Маkro супермаркетлар тармоғининг бош менежери Роман Сайфулин билан интервьюда (EastFruit таҳлилий порталида 2021 йилнинг январь ойида эълон қилинган) импорт қилинган мева-сабзавотлар орасида банан энг кўп сотиладиган маҳсулотлар Топ-3 талигига кириши айтилган эди. Аввалроқ эса Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов банан Ўзбекистондаги супермаркетларнинг мева-сабзавот сегментида ҳажм бўйича энг кўп сотиладиган позиция эканлигини маълум қилган.

Ўтган йили Ўзбекистонда банан истеъмоли кескин ошганини EastFruit экспертлари Ўзбекистон мева-сабзавотчилигида 2021 йилнинг Топ-10 асосий воқеликларидан бири сифатида қайд этишган эди.  2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ушбу маҳсулот истеъмолининг ўсиш тенденцияси нафақат давом этди, балки тезлашди. 2022 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистонга 40,1 минг тонна банан импорт қилинди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар ва 2020 йилнинг январь-март ойларига нисбатан қарийб 4 баробар кўпдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин