Raw Green Organic Leeks Ready to Chop
Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилда Ўзбекистондан порей пиёзи экспорти қарийб 3 баробар ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022 йилда Ўзбекистондан порей пиёзи экспорти қарийб 3 баробар ошди

Порей пиёзини анжир ва тарвуз билан бир қаторда 2022 йилги Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги яна бир «хит» маҳсулот дейиш мумкин. EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2022 йилнинг ўтган 11 ойи давомида ушбу маҳсулот экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 баробар кўп бўлди ва 2019 йилдаги аввалги рекордни янгилади.

Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон жами 15 минг тонна, қиймати эса 5,8 миллион долларлик порей пиёзини экспорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 2,9 баробар кўп кўрсаткичдир. Шунингдек, жорий йилнинг 11 ойи давомида ушбу маҳсулот экспорти жисмоний жиҳатдан 2019 йилнинг аввалги рекорд кўрсаткичидан 2,3 баробар ошган.

Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, 2020 йилдаги кескин пасайишдан сўнг Ўзбекистондан порей пиёзи экспорти яна тиклана бошланди ва кетма-кет иккинчи йил ўсишда давом этмоқда. Ўзбекистон порей пиёзининг асосий харидори Қозоғистон бўлиб, 2018-2021 йилларда мазкур маҳсулотнинг Ўзбекистондан жўнатиладиган умумий ҳажмидан 74%-90% игача ушбу импортёр улушига тўғри келган.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Қозоғистоннинг Ўзбекистон порей пиёзи умумий экспортидаги улуши янада ошди ва 97,7 фоизни ташкил этди. Ушбу маҳсулотнинг қолган қисми Россия бозорига жўнатилди – 272 тонна (умумий эксортнинг 1,8 фоизи) ва кичик партиялар Польша – 29 тонна, Латвия – 28 тонна, Украина – 7 тонна ва Беларусга – 3 тонна юборилди.

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан порей пиёзи экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар ошганига қарамай, ушбу маҳсулотни Россия бозорига жўнатиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 3,2 баробар камайди. Жорий йилда экспортнинг бундай кескин ўсиши Қозоғистонга экспорт ҳажми ўсиши билан боғлиқ – ушбу мамлакаткатга порей пиёзи экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 баробар ошган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин