Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг тўққиз ойида Туркиядан Россияга мева-сабзавотлар экспорти 15 фоизга ошди
Янгиликлар

2021 йилнинг тўққиз ойида Туркиядан Россияга мева-сабзавотлар экспорти 15 фоизга ошди

Россия Туркиянинг сархил мева-сабзавотлари экспорти бўйича етакчи ўринни эгаллашда давом этмоқда.

«Анадолу» агентлиги Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси экспортёрлари уюшмаси (АКIB) ҳаволасига таяниб хабар беришича, жорий йил январь-сентябрь ойларида Туркиядан сархил сабзавот ва мевалар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (2 миллиард долларгача) ошган.

Шу билан бирга, Россияга ушбу маҳсулотларни сотиш ҳажми йиллик ҳисобда 15 фоизга – 627,44 миллион долларгача ўсди, бу сектор умумий экспортининг 31 фоизини ташкил қилади. Жорий йилнинг 9 ойида Туркия Россияга 834 минг 998 тонна маҳсулот экспорт қилди.

Россия билан бир қаторда Германия, Руминия, Ироқ ва Украина ҳам Туркия сабзавот ва меваларини импорт қилувчи ТОП-5 таликка кирди. Германияга экспорт 238,024 миллион долларни, Руминияга – 158,31 миллион долларни, Ироққа – 155,94 миллион долларни, Украинага – 113,9 миллион долларни ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: Россия: пиёз етиштирувчилар нархларни пасайтиришга мажбур

Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари уюшмаси раҳбари Нежат Синнинг қайд этишича, Россия ушбу сектор маҳсулотлари учун муҳим бозордир. Унинг сўзларига кўра, мазкур мамлакатга маҳсулот сотишни кўпайтиришга қаратилган реклама фаолияти катта таъсир кучига эга бўлди.

Январь-сентябрь ойларида ТОП-5 мамлакатларга Туркия сархил мева-сабзавотлари экспортининг ўсиши:

Давлат январь-сентябрь 2020, $млн. январь-сентябрь 2021, $млн. Нисбатан ўзгариши, фоизда
Россия 543,8 627,4 15
Германия 205,2 238,0 16
Руминия 120,5 158,3 31
Ироқ 113,7 155,9 37
Украина 100,9 113,9 13

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин