Бош саҳифаЯнгиликларРоссия: пиёз етиштирувчилар нархларни пасайтиришга мажбур
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия: пиёз етиштирувчилар нархларни пасайтиришга мажбур

Россияда пиёзнинг сотув нархи шу ҳафтадан туша бошлади, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, ҳозирча фақат ортиқча маҳсулот ёки паст сифатли, узоқ муддат сақлашга яроқсиз пиёз сотиляпти. Шу билан бирга, фермерларнинг ўзлари жорий мавсумда ҳосил таркибидаги сифатсиз маҳсулотлар улуши сезиларли даражада ошганини қайд этишмоқда. Бу ноқулай об-ҳаво шароити ва, айниқса, сентябрь ойидаги кучли ёмғир билан боғлиқ. Натижада, юқори намлик туфайли бир қатор фермер хўжаликларида бактериал касалликлар билан боғлиқ муаммолар кузатилди.

Шундай қилиб, бугунги кунда фермерлар пиёзни 8-16 рубль/кг ($0,10-0,18) нархда жўнатишмоқда, бу ўтган иш ҳафтасининг охирига нисбатан ўртача 15% арзонроқдир. Пиёз етиштирувчилар ушбу маҳсулотга бўлган талаб сезиларли даражада заифлашаётгани ҳақида хабар беришди ва айни пайтда бозорда таклиф ўсишда давом этмоқда. Таъминот ошиши деҳқонларнинг сақловга яроқсиз, сифатсиз пиёздан тезроқ қутулиш истаги билан боғлиқ. Шу билан бирга, бундай маҳсулотларга талаб нисбатан пастлигича қолмоқда, бундай пиёзни, асосан, тармоқлар ва сотувчилар яқин кунларда, яъни қисқа вақт давомида сотиш учун харид қилишади, чунки, улар узоқ муддатли сақлашга деярли яроқсиз.

Шунингдек ўқинг: Россия картошкани Эрон, Молдова ва Қирғизистондан фаол импорт қилмоқда

Бугунги кунда Россияда пиёз ўтган йилнинг шу даврига қараганда ўртача 11% арзонроқ. Шу билан бирга, бозорнинг асосий иштирокчилари ушбу сегментдаги нархлар пасайишини истисно қилишмайди, чунки, бир қатор фермерлар омборхонадаги пиёз ёмонлаша бошлагани ҳақида хабар беришди. Демак, улар ноябрь ойи бошидан ушбу маҳсулотни сотишга киришишмоқчи.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин