Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга мева экспортини кескин камайтирди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2021 йилда Ўзбекистон Жанубий Кореяга мева экспортини кескин камайтирди

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, жорий йилнинг тўрт ойида Ўзбекистондан Жанубий Кореяга сархил ва қуритилган мевалар экспорти бирданига 29 бараварга камайди!

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяга ҳўл мева ва қуруқ мевалар экспортидан олган даромади охирги уч йилликдаги энг паст кўрсаткични – 4 минг доллардан кўпроқ миқдорни ташкил қилди. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 126 минг долларга тенг бўлган. Дарҳақиқат, 2021 йилда ўзбекистонлик қуритилган мева экспортчилари Жанубий Кореяга атиги 1 тонна майиз (қуритилган узум) ва 1 тоннага яқин туршак (қуритилган ўрик) етказиб беришга муваффақ бўлди.

Бир йил аввал Ўзбекистон Жанубий Кореяга 93 тонна ҳўл меваларни экспорт қилган. Лекин мазкур давр мобайнида қуритилган меваларни умуман экспорт қилмаган. Бироқ жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Кореяга ҳўл мевалар экспорт қилинмади.

Шунингдек, ўқинг: DP World компанияси Тошкент вилоятида (Ўзбекистон) йирик логистика марказини яратиш лойиҳасини амалга оширмоқда

Шундай қилиб, Ўзбекистондан Жанубий Кореяга ҳўл мева ва қуритилган мевалар экспорти уч йил давомида йилма-йил пасайиб бормоқда. EastFruit маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистоннинг мазкур маҳсулотларни Жанубий Кореяга етказиб беришдан тушумлари 860,5 минг долларни ташкил этган. 2019 йили бу кўрсаткич 2 миллион долларни, 2018 йилда эса 2,9 миллион долларни ташкил қилган.

Ўзбекистонда жорий йилда гилос, ўрик ва бошқа данакли мевалар дарахтларини совуқ уриши натижасида уларнинг ҳосилида кутилаётган йўқотишлар туфайли Жанубий Кореяга экспорт қилиш ҳажми яна камайиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин