Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиСавдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи: қулупнай ва эртаги карам — нархлар пасайиши ҳамда савдо ҳажми бўйича етакчилар
Бозорлар шарҳи Долзарб Махсус

Савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи: қулупнай ва эртаги карам – нархлар пасайиши ҳамда савдо ҳажми бўйича етакчилар

Сўнгги ҳафта давомида мева-сабзавотларнинг энг йирик савдо гуруҳи EastFruit Trade Platform аудиторияси фойдаланувчилари 16200 нафардан ошиб, аъзолари сонига 200 нафар янги фойдаланувчи қўшилган!

Ушбу даврда мазкур савдо гуруҳида ҳамда EastFruit сайтининг бошқа савдо майдончаларида кимлар томонидан қандай маҳсулотлар сотилганлигини таҳлил қиламиз.

Ўтган ҳафтада 15 мамлакат аъзолари ўз маҳсулотларини мазкур гуруҳда таклиф қилган. Бу вақтда эълонлар сони (маҳсулотлар таклифи) ўтган даврдагидек қолган. Россия, Миср, Эрон ва Украинадан маҳсулотлар таклифи ошди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Белорусь вакиллари савдо ҳажмини пасайтирди. Ҳиндистон, Покистон ва Молдова компаниялари эса ўз фаоллигини оширди. Мамлакатларнинг фаоллик бўйича рейтинги ҳафта давомида жойлаштирилган таклифлар сонига кўра қуйидагича белгиланди: Россия, Ўзбекистон, Миср, Эрон ва Украина.

Ўтган ҳафта Россиянинг Краснодар ўлкасидаги эртаги карам бозорда энг кўп сотилган сабзавотга бўлди. Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқарувчилари ҳам карамни фаол сотишди. Бу маҳсулот бўйича Эрон ва Македониядан ҳам таклифлар бўлди. Пиёз ва картошкага бўйича таклифлар  ҳам  эртиги ҳосил ҳисобига ошди. Айни пайтда, ўтган йилги (2020) картошка ҳосилининг савдо ҳажми жуда бўлди. Лавлагига талаб кам бўлгани сабабли мазкур маҳсулот ушбу ҳафтадаги савдо рейтингига кирмади. Аммо булғор қалампири савдоси икки бараварга ошгани туфайли савдо рейтингидан жой олди. Шунингдек, гуруҳда бақлажон, қовоқча (кабачки) ва айсберг барглари савдоси фаоллашди.

Ўтган ҳафта бешта мамлакат вакилларининг мева савдосида қулупнай етакчилик қилди. Қулупнайга бўлган таклифларнинг ярмидан кўпи Россиянинг Қора денгиз ҳудудидан бўлди. Шу билан бирга гилос ва шафтоли бўйича таклифлар кўпайди. Аммо эртиги олма савдоси пасайишда давом этмоқда. Шунингдек, ўрик бўйича ҳам таклифлар камайди, чунки унинг асосий етиштирувчи ҳамда етказиб берувчиси – Ўзбекистон бу йил ушбу мевани, умуман олганда импорт қилмоқда. Шу ўринда Ўзбекистондан  «ROUGE COT» пушти ўрик нави бўйича таклифни эса алоҳида таъкидлаш жоиз.  Грузиялик сотувчилар шафтоли ва луччак шафтолининг бу йилги ҳосили бўйича дастлабки буюртмаларни қабул қила бошлади. Шунингдек, савдо майдонида Покистондан манго сотиб олиш ҳам мумкин бўлди.

Асосий маҳсулотлар бўйича таклифлар динамикаси (аввалги ҳафта билан қиёслаганда):

Сабзавот маҳсулотларини сотиб олиш эълонларига келсак, аввалги ҳафтадагидек энг катта талаб борщ тўпламига кирадиган ўтган йил ҳосили сабзавотларига бўлди. Помидор ва кўкатларни савдоси фаоллашди. Сельдерей ва исмалоққа ҳам талаб ошди. Мева ва резаворлар сотиб олиш тўғрисидаги эълонлар кам бўлди. Мева-сабзавот сотиб олувчиларни кўпроқ тарвуз, қовун, лимон, нок ва узум қизиқтирди. Грек ёнғоғи ва бошқа ёнғоқларга ҳам талаб бўлди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – РОССИЯ

Россияда лавлаги бўйича таклифларнинг қисқариши унинг нархи ошишига сабаб бўлди. Пиёз ва эртаги сабзи ҳам қимматлашди. Пекин карами ва қовоқча  нархлари кўтарилди. Аввалги ҳафтага нисбатан помидор ва бақлажон нархи арзонлашди. Эртаги карам ва редиска сотучилари сони кўпайгани боис уларнинг нарх диапазони кенгайди. Ушбу маҳсулотларнинг ҳам арзон ва ҳамда қиммат турлари таклиф қилина бошланди.

Мева ва резаворлар савдосида фақатгина қулупнайларнинг арзонлашиши давом этмоқда. Олма ва банан нархи бироз кўтарилди.

EastFruit Trade PlatformУкрОпт ва Viber савдо майдончаларидаги  нархлар — УКРАИНА

Украина сабзавот бозорларидаги нархларнинг кескин пасайиши харидорларни қувонтирмоқда. Лекин бу ҳолат сотувчиларни умуман хурсанд қилмаяпти. Айниқса ўтган йилги ҳосил маҳсулотлари нархи сезиларли даражада пасайган.

Эртаги картошка ва сабзи нархи ўтган йилги маҳсулотлар нархи билан деярли тенглашди. Янги карам эса ўтган йилга нисбатан арзонроқ сотилмоқда. Мазкур ҳафтада эса унинг нархи таклифлар камайиши эвазига бироз ошди. Икки ҳафта кетма-кет ўсиб бораётган пиёз нархи эса бу ҳафта  пасайди. Булғор қалампири, гулкарам, брокколи, яшил нўхат ва деярли барча кўкатларнинг нархи тушиб кетди. Сарсабил турли минтақаларда ҳар хил қийматда савдога чиқди. Унинг энг арзон нархи Херсон вилоятидаги “Копани” номи билан машҳур “Неждана” улгуржи бозорида белгиланди.

Савдо расталарида мева ҳамда данакли мевалар нархи пасайишда давом этмоқда. Кутилганидан фарқли ўлароқ, олма нархи тушмоқда. Киви ва нок нархи эса кескин кўтарилди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – КОЗОҒИСТОН

Қозоғистонлик вакиллар оқ карам ва лавлаги нархини кўтарди. Бошқа сабзавотлар нархи эса пасайди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда гилос нархлари пасайди.

EastFruit Trade Platform  савдо майдончасидаги нархлар – ТУРКИЯ

Иштирокчилар фаоллигининг бироз сустлигига қарамай, EastFruit Fruittechnology  гуруҳининг аудиторияси ўсишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта савдо майдончасидаги иштирокчилар сони 4500 нафардан ошди!

Гуруҳдаги энг кўп сотиладиган маҳсулотлар ҳали ҳам ўғит ва кўчатларни ташкил этмоқда. Аммо уларнинг нархи пасаймоқда. Сабзавот етиштирувчилар учун бодринг ва саримсоқ уруғлари таклиф қилинмоқда. Украиналмк вакиллар ошқовоқнинг «Мускат де прованс» ва «Хоккайдо» навлари фаол қизиқишсоқда. Технологик ускуналар гуруҳида суғориш тизими учун ва совутиш ускуналари сотилди. Ўзбекистонлик вакиллар томонидан гилосни қадоқлаш пакетларига талаб мавжуд. Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотлари сифатини мустақил экспертизадан ўтказиш ҳамда юк ташиш хизматлари ҳам фаол таклиф қилинмоқда.

Телеграм гуруҳларида маҳсулотларни самарали тарғиб қилиш бўйича тавсияларни мазкур блогдан топишингиз мумкин. Эълонингиз самарадорлигини оширувчи оддий олти қадамни ушбу мақоладан топасиз.

Жорий йилнинг 20-ҳафтаси давомида савдо майдончаларида мева-сабзавотлар бўйича таклифлар динамикаси таҳлили билан бу ерда танишишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдова тадбиркорлик кооперативи Европадаги энг йирик органик ёнғоқ боғларидан бирини яратди

EastFruit

Гилос ва помидор Туркия мева-сабзавот экспортининг энг юқори позициясини эгаллаб турибди

EastFruit

Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин