Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиЎзбекистондан эртапишар олма, Украинадан эса гилос ва учқат таклифлари – савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи
Бозорлар шарҳиДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондан эртапишар олма, Украинадан эса гилос ва учқат таклифлари – савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи

Ўтган ҳафтанинг асосий воқеликлари:

EastFruit Trade Platform савдо гуруҳи фойдаланувчилари сони 20500 дан ошди.

—  Энг кўп сотилган маҳсулот яна оқ бошли карам бўлди

— Қозоғистондан таклифлар кўпайгани боис, эртаги картошка етказиб бериш ҳажми ошди

—  Лавлаги сотувчилар сони кескин қисқарди

— Ўзбекистондан эртаги олма, Украинадан гилос ва Арманистондан ўрик бўйича илк таклифлар

— Украинада картошка қимматлашди, Қозоғистонда эса арзонлашди

— Туркияда мевалар нархи пасайишда давом этмоқда

EastFruit Fruittechnology  гуруҳида ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитлар бўйича таклифлар кўпайди

Минтақанинг мева-сабзавот бозорларидаги шу ва бошқа тенденциялар ҳақида EastFruit савдо платформаларининг ҳафталик шарҳи

EastFruit Trade Platform гуруҳида ўтган ҳафта мева-сабзавот етказиб беришнинг кўпайиши ва иштирокчилар географияси кенгайиши қайд этилди. Майдончада жами 15 мамлакатдан  иштирокчилар ўз маҳсулотларини реклама қилди. Тожикистон, Арманистон, Покистон ва Ҳиндистондан эълонлар пайдо бўлди. Украина, Қозоғистон ва Мисрдан товарлар бўйича таклиф ошди. Шу билан бирга, Ўзбекистон, Туркия ва Эрон мамлакатларидан иштирокчилар фаоллиги сусайди. Натижада, жойлаштирилган таклифлар сони бўйича биринчи беш мамлакат ўзгариб, улар қуйидагича тус олди: Украина, Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Миср.

Украинадан эртаги оқ бошли карам етказиб беришнинг ўсиши унинг сотув ҳажми бўйича савдо майдончасида етакчи бўлишига олиб келди.  Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида бошланган эртаги картошка йиғим-терими эса ушбу сабзавотни сотувчилар сони икки баробар ошишига сабаб бўлди. Миср ва Покистондан ҳам картошка бўйича таклифлар бўлди. Помидор бир ҳафта аввалгидан кўра кўпроқ ҳажмда таклиф қилинди. Аммо хўраки лавлаги етказиб бериш кескин камайди. Топ рейтингга чиқмаган товарлардан Пекин карами ва булғор қалампири савдоси анчагина фаоллашди.

Мева ва резаворлар сегментида ушбу ҳафта жойлаштирилган эълонлар сони бўйича Туркия экспортёрлари фаол равишда сотаётган олма етакчи ўринни эгаллашда давом этмоқда.  Ўзбекистондан эртаги олма бўйича илк таклифлар пайдо бўлди. Гилос етказиб бериш ҳажми ортиб бормоқда. Асосий сотувчилар – Туркия ва Ўзбекистон. Украинадан эртаги гилос навлари бўйича биринчи таклифлар пайдо бўлди. Шунингдек, Украинада учқат савдоси мавсуми бошланди.  Иштирокчилар аввалги ҳафтага нисбатан анча кўп ўрик қила бошлашди, Арманистон ва Қирғизистондан таклифлар бўлди. Тарвуз бўйича эса таклифлар кам қайд этилди.

Топ-позициялар бўйича таклифлар динамикасининг миқдорий жиҳатдан диаграммаси қуйида келтирилган.

Оқ бошли карам ва бодринг гуруҳда энг юқори талабгир маҳсулотлигича қолмоқда. Украинада кўпроқ редиска етказиб берувчилар изланди. Германиядан мамлакатга ёнғоқ етказиб бериш бўйича сўров келиб тушди.

Бир йил аввал худди шу пайтда ҳам оқ бошли карам майдончадаги сотувлар бўйича етакчи эди. Худди ҳозиргидек, пиёз ва картошка кўп таклиф қилинган эди. Лавлаги сотув ҳажми бўйича топ-рейтингдан тушиб кетди ва унинг ўрнини булғор қалампири  эгаллади. Қулупнай икки баробар кўп, олма эса аксинча, камроқ таклиф қилинди. Ўтган йилги борш тўплами сабзавотлари ҳосилидан олинган маҳсулотлар энг  талабгир бўлди. Помидор ва кўкатлар савдоси фаоллашди.

Иштирокчиларнинг нарх таклифлари ва Украинанинг «УкрОпт» гуруҳи маълумотларига асосланиб, биз минтақа мамлакатларида шаклланган нарх конъюнктураси ва у ўтган ҳафтада қандай ўзгарганини таҳлил қиламиз.

EastFruit Trade Platform ва «УкрОпт» савдо гуруҳлари нархлари – УКРАИНА

Украинада картошканинг эртаги нави ҳам, ўтган йилги ҳосили ҳам қимматлашган. Пиёз ва ўтган йилги карам нархи ошди. Аммо эртаги карам нархи тушиб кетди.  Иссиқхона помидорлари, қовоқча (кабачок) ва кўкатлар бир ҳафта аввалгидан арзонроқ сотилди. Уруш шароитида Украинанинг турли минтақаларида етиштирилган иссиқхона бодринглари нархи сезиларли даражада фарқ қилади. Мева ва резаворлар сегментида қулупнай ҳамда олма нархи пасайишда давом этмоқда.  Лимон бир ҳафта ичида қимматлашди.

EastFruit Trade Platform савдо гуруҳларининг нархлари – ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистонда эртаги  картошка етказиб бериш ҳажми ошиши нархлар пасайишига олиб келди.  Эртаги лавлаги ва сабзи ҳам арзонлашди. Пиёз ва оқ бошли карам нархи эса ўса бошлади. Қовуннинг нав ассортименти кенгайиши нархлар доирасини кенгайтирди. Тарвуз нархи эса арзонлашди.

EastFruit Trade Platform савдо гуруҳи нархлари – ТУРКИЯ

Нархи кўтарилган олмани ҳисобга олмасак, Туркия экспортёрлари мевалар нархини пасайтиришда давом этмоқда.

Ва бошқа мамлакатлар иштирокчиларидан яна бир нечта нарх таклифлари.

Қирғизистон: оқ бошли карам — $0,27, Пекин карами — $0,38 ЕХW

Ўзбекистон: Пиёз — $0,55 DAP

Миср: Қизил пиёз – $0,29 FOB

EastFruit Fruittechnology технологик гуруҳида ўтган ҳафта фойдаланувчилар фаоллиги ўсиши кузатилмади. Ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари кўпроқ таклиф қилинди. Украиналик иштирокчилар тарвуз, қовун, маккажўхори, қозоғистонликлар бодринг, пиёз ва райҳон уруғларини таклиф қилишди. Транспорт ва логистика хизматлари жонланди. Мева- сабзавотлар учун пластик қутилар ва саноат мақсадида ишлаб чиқариладиган ёнғоқ чаққич бўйича таклифлар бўлди.

Tеlegram гуруҳларида маҳсулотларни қандай қилиб самарали тарғиб қилиш ҳақида ушбу блогда ўқишингиз ёки Youtube каналимиздаги видеони томоша қилишингиз мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

Совуқ туфайли Туркистон вилояти (Қозоғистон) фермерлари ҳосилнинг катта қисмини бой берди

EastFruit

Ўзбекистонда эртаги картошканинг улгуржи партиялари бозорга чиқди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин