Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиEF Trade Alerts: цитрус мевалар импорти ўсиши ва карамнинг салкам рекорд даражадаги экспорти – Ўзбекистонда 2022 йилнинг март ойи натижалари
Бозорлар шарҳиДолзарбМахсусЯнгиликлар

EF Trade Alerts: цитрус мевалар импорти ўсиши ва карамнинг салкам рекорд даражадаги экспорти – Ўзбекистонда 2022 йилнинг март ойи натижалари

Баҳор бошланиши билан Ўзбекистон сабзавот ва меваларининг ташқи савдосида пиёз экспорти яна кескин қисқариши ва импорти ҳажмида кескин ўсиш юз берди. Шунингдек, импортёрлар цитрус мевалар, банан ва нок харидини ҳам кўпайтиришда давом этишди, карам экспорти эса сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткичга деярли етиб улгурди.

EF Trade Alerts: Сабзавотлар

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон пиёз сегментида бир ой аввалги каби тенденциялар устунлик қилди: мамлакат ушбу маҳсулот импортини тез суръатлар билан оширди, экспорт эса пасайишда давом этди.

Натижада, жорий йил баҳорининг биринчи ойида Ўзбекистондан бор-йўғи 240 тонна пиёз экспорт қилинди, импорт эса рекорд даражадаги 1,9 минг тоннани ташкил этди.  Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Ўзбекистон бозорига ушбу маҳсулотнинг асосий етказиб берувчисига айланди ва шунингдек, Қирғизистондан ҳам 18 тонна пиёз импорт қилинди. Ўз навбатида, Ўзбекистондан пиёз Марказий Осиё ва Россия бозорларига экспорт қилинган.

Шу билан бирга, оқ бошли ва қизил бошли карам сегментида экспорт рекордлари давом этди. Март ойида экспорт ҳажми 33 минг тоннадан ошди, унинг 83 фоизи Қозоғистон бозорига, қолган партиялар эса Россия, Қирғизистон, Беларусь, Латвия ва Мўғулистонга жўнатилди.

Ўзбекистон бироз пастроқ суръатда лавлаги экспортини ҳам оширди, ушбу маҳсулот экспорти ҳажми жорий йилнинг март ойида 4,4 минг тоннага етган, бу кўрсаткич сўнгги йиллардаги мазкур ой учун рекорд кўрсаткич бўлди.  Қозоғистон Ўзбекистондан лавлаги хариди бўйича етакчи эди, бу мамлакатга ўзбекистонлик экспортёрлар умумий экспорт ҳажмининг 38 фоизини етказиб берди.  Маҳсулотнинг 32 фоизини Қирғизистон, 25 фоизини эса Россия харид қилган.  Ўзбекистоннинг лавлаги экспортида Беларусь улуши 3 фоизни ташкил этди.

EF Trade Alerts: Мевалар

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон цитрус мевалар импортини оширишда давом этди. Етказиб бериш ҳажмининг энг сезиларли ўсиши мандарин ва апельсин сегментларида қайд этилди.

Шундай қилиб, мамлакатга мандарин импорти ўтган йилнинг март ойига нисбатан икки баробар, апельсин хариди ҳажми эса 3,3 баробар ошди!  Мамлакатга деярли 13 минг тонна мандарин импорт қилинган бўлса, апельсин импорти 1,3 минг тоннани ташкил этди.

Ўзбекистон бозорига мандариннинг асосий етказиб берувчиси Покистон бўлиб, мазкур мамлакат ушбу турдаги  мева импортининг 93 фоиздан ортиғини таъминлади. Бошқа мамлакатлардан мандарин импорти анча кам бўлди: Туркиядан 550 тонна, Хитойдан 220 тонна ва Мисрдан 80 тонна.  Апельсинга келсак, Ўзбекистон бу мевани, асосан, Миср (660 тонна), Эрон (360 тонна) ва Туркия (300 тонна)дан импорт қилишни афзал билди.

Ўзбекистон бозорига банан импортининг ўсиши ҳам тез суръатларда кузатилди: 2022 йилнинг март ойида банан импорти ҳажми қарийб уч баробарга ошиб, 15,5 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга, деярли барча импортни – 15,4 минг тоннани фақат бир етказиб берувчи мамлакат — Эквадор таъминлади.

Ўзбекистон бозори иштирокчилари ҳам импорт қилинадиган нокка талаб ошганини қайд этишди, аммо жорий йилнинг март ойида импорт ҳажми  рекорд даражадан бироз узоқ бўлди. 2022 йил баҳорининг биринчи ойида мамлакат деярли 840 тонна нок импорт қилди, Хитой (640 тонна) ва Туркия (190 тонна) асосий етказиб берувчилар бўлди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитойдан Ўзбекистонга янги темир йўл йўналиши очилди

EastFruit

Жанубий яримшар мамлакатлари патентланган узум навларини етиштириш ва унинг экспортини кўпайтирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Атирау вилояти (Қозоғистон)да сабзавот етиштириш учун йирик иссиқхона қуришни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин