Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларВьетнамда олтин қуймаси шаклидаги тарвузлар 65 доллардан сотилмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Вьетнамда олтин қуймаси шаклидаги тарвузлар 65 доллардан сотилмоқда

Олтин қуймаси шаклидаги бир жуфт тарвузни Меконг дельтаси фермери Донг Тап  жанубий мегаполисдаги бозорда 1,5 миллион VND (65 доллар)дан сотди. У полиз экинлари шаклига креатив ёндашадиган ягона фермер эмас. Лай Вунг туманидаги фермер Тран Ван Кунг Тет байрами (Вьетнамнинг қуёш-ой тақвимига кўра нишонланадиган янги йили)да ўхшаши йўқ тарвузларни сотган эди. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Кунг ўзига хос шаклдаги полиз маҳсулотларини етиштиришда 10 йилдан зиёд тажрибага эга. Кунг 2023 йилги Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш чоғида ўзининг 3500 метр квадратлик боғига 4000 қатор сариқ рангли (пўстлоқости қизил) Ким Хонг тарвузларини экди. Кунг шулардан 600 та яхши ўсган тарвузларни танлаб олиб, уларга квадрат ва олтин қуймаси шаклларини берди ва қолип ёрдамида ҳар бир мевага “Фук-Лок” ёки “Ти-Лок” сўзларини ёзиб чиқди.

Шунингдек ўқинг: Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото)

Тахминан уч ойлик махсус парваришдан сўнг Кунг тахминан 100 та квадрат ва 100 та олтин қуймаси шаклидаги тарвуз ҳосилини йиғиб олди. У бир жуфт биринчи навли тарвузни 1,5 миллион VND (65 доллар)дан, иккинчи навли тарвузнинг ҳар бир жуфтини эса 600 минг VND (26 доллар)дан сотди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмлар билан бошланди!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин